UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Англия Кубоги. “Транмер Роверс” – МЮ баҳсининг асосий таркиблари маълум, баҳс ўтказиладиган стадион эса сувдан тозаланмоқда  4 19:30Пайет Месси ва Роналдуга қиёсланди  1 19:13Мате Ватсадзе: "АГМК бундай аҳил ва иноқ жамоа билан юқори вазифаларни уддалашга қодир"  9 18:51Облак: "Барчаси режамиз асосида кетмаяпти"  2 18:37Сетьен "Барселона" футболчиларига илк марта дам берди  8 18:28"Интер" сўнгги 4 ўйиннинг учинчисида ҳам дуранг ўйнади  11 18:18"Атлетико" Суперкубок финалида мағлуб бўлганидан кейин учинчи ўйинда ҳам ғалабага эриша олмади  5 17:59Янг ушбу мавсум МЮда қилмаган ишини "Интер"да илк ўйиндаёқ амалга оширди  2 17:49Остон Ўрунов "Уфа" таркибида назорат ўйинида қатнашди  22 17:29"Эриксеннинг ишини яқин муддат ичида ёпамиз"  0 17:29Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Биринчи кун. "Андижон"да мағлубият, "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи" ва "Турон"да ғалаба  13 17:18"Милан"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 17:11Бу сафар ҳам бир қадам қолганда "қуладик"  122 16:55Ингзнинг уйини ўмарган ўғрига суд ҳукми эълон қилинди  0 16:45Лэмпард: "Челси"да ўйнаётганингда тарих ва эмблемани ҳурмат қилишинг керак"  1

Чемпион ўз юришини бошлайди. Превью Янгиликлар

Чемпион ўз юришини бошлайди. Превью

Кеча дунёнинг энг томошабоп ва қизиқарли чемпионати бўлмиш Англия Премьер-лигаси старт олди.

Мавсумнинг илк тўқнашувида "Ливерпуль" Чемпионшипдан чиқиб келган "Норвич"ни аяб ўтирмади - 4:1.

Бугунги ўйинларни эса амалдаги чемпион бошлаб беради. Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" меҳмони бўлади. Қуйида ана шу учрашув превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 1-тур

10.08.2019, 16:30

"Лондон стэдиум"

"Вест Хэм" - "Манчестер Сити"

Бош ҳакам: Майк Дин


Биласизми?

- Премьер-лиганинг амалдаги чемпионлари фақат икки марта мавсумни мағлубият билан бошлашган. "Лестер" тарихий чемпионликдан кейин 2016/17 йилги мавсумни "Халл Сити"дан учралган мағлубият билан бошлаган бўлса, 2017/18 йилги мавсумни амалдаги чемпион "Челси" 3 очко йўқотиш билан бошлаган. Ўшанда Конте шогирдларини Шон Дайч бошчилигидаги "Бёрнли" 3:2 ҳисобида таслим қилган;

"Вест Хэм" АПЛнинг амалдаги чемпионига қарши охирги бешта уй ўйинидан учтасида ғалаба қозонган (3 ғалаба, 2 мағлубият). Ўтган йил "Ман Сити"дан уйда 0:4 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинган;

Серхио Агуэро шу кунгача Премьер-лиганинг дастлабки турида 6та гол урган. Бу айни пайтда мусобақада ҳаракатланаётган ўйинчилар орасида энг яхши кўрсаткич. Бу борада Кун Агуэродан олдинда Уэйн Руни, Алан Ширер, Фрэнк Лэмпард (ҳаммаси 8тадан гол) ва Тедди Шерингем (7 гол) бормоқда.


"Манчестер Сити" Англия Суперкубогида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан кейин чемпионатда ҳам муваффақиятли старт олиш учун ҳаракат қилади. Зеро, таркиб ва ўйин жиҳатидан Гвардиола шогирдлари бугунги рақибларидан анча устун.


Мануэл Пеллегрини 2013/14 йилги мавсумда ўзи чемпион қилган собиқ клубига қарши ижобий натижа қайд этиш учун етарлича сюрпризлар тайёрлаб қўйган бўлса не ажаб. "Вест Хэм" ёзги трансфер ойнасини яхши ўтказди десак бўлади. Ҳимоя марказидаги қўрғон Исса Диоп ва таянч ярим ҳимоячиси Деклан Райс кучли жамоаларнинг қизиқишига қарамай сақлаб қолинди. "Шанхай СИПГ"га сотиб юборилган Арнаутовичнинг ўрнига "Айнтрахи Ф"дан Себастьян Аллер олиб келинди. Бундан ташқари, "Вильярреал"дан Пабло Форнальс олиб келинди. "Болғалар"нинг ҳужуми жиддий кўримоқда. Чичарито, Аллер, Ланзини, Форнальс, Антонио, Фелипе Андерсон, Снодграсс... Бундай ҳужумкор ўйинчилар билан лондонликлардан ҳужумкор ва томошабоп футболкутиш мумкин. Айниқса, ўта нозик дид билан ўйновчи ва техникаси юқори бўлган Форнальс янги мавсумда порлаши кутилмоқда.


"Манчестер Сити" ёзда шунчаки пул сарфлаш билан эмас, зарур чизиқларни кучайтириш билан шуғулланди. Ёши ўтиб бораётган Фернандиньонининг жойида "Атлетико"дан Родри олиб келинди. Бундан ташқари, ҳар иккала қанот ҳимоясига Анхелиньо ва Жоау Канселу сотиб олинди. Родри бошланган мавсумда "шаҳарликлар"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси бўлади. Янги ҳимоячилар ҳақида эса олдиндан аниқ фикр айтиш қийин. Гвардиола учун энг ёмон хабар Лерой Саненинг жароҳати жиддий бўлиб чиққани десак адашмаган бўламиз. Зеро, бир нечта мусобақада ғолиблик учун кураш олиб борадиган "Ман Сити"га ротация учун кўпроқ ўйинчи керак. Шунга қарамай, "Сити" бугун яққол фаворит. Амалдаги чемпионларнинг ўтган мавсумдан ҳам кучлироқ бўлганликларини Кевин Де Брюйненинг яна формага кириб бораётгани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Бельгиялик ўтган мавсумни деярли тўлиғича ўтказиб юборди. Ёзги турнеларда эса аввалги Де Брюйне қайтаётганини кўз-кўз қилди. Таянч зонада Родри, марказда эса Кевин ва Давид Силванинг бўлиши "Манчестер Сити"ни АПЛда энг кучли ярим ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб қолишини таминлайди.


Ҳужумкор ўтиши кутилаётган ўйинни томоша қилишингизни тавсия қилиб қоламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг