UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди Янгиликлар

ОФК Нестеровни 8 ойга дисквалификация қилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

"Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Допинг билан кураш кундан-кунга авж олаётган пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо. Айниқса айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олсак.

Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки жиддий акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Бу борада кўпроқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси президенти Камолиддин Мурзоев билан боғландик.

"Игнатий Нестеров иши биз учун яхши якунланди дея оламан. Сабаби ОФК дарвозабонимизга 2,5 йил яъни 30 ойлик дисквалификация бермоқчи бўлганди. Бу эса Нестеровнинг фаолиятини якунлашини англатарди. Бироқ юристлар бу муддатни 8 ойга туширишгани бизнинг кичик ғалабамиз бўлди", - дейди Камолиддин Мурзоев.


Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика