ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди

Mirjalol Normatov
20 май 2025, 22:31
ОФК матбуот хизмати қитъадаги клублар ўртасидаги халқаро турнирлар якунидан кейинги клублар рейтингини янгилади.

Унга кўра, Ўзбекистон ўзи эгаллаб турган 9-ўринда қолди. Бу эса мамлакат чемпиони Элит ОЧЛга, Ўзбекистон кубоги соҳиби эса ОЧЛ 2'да қатнашади дегани.

Ушбу мавсум халқаро турнирларда Саудия Арабистони жамоалари энг кўп очкони олишди - 34,542. Япония эса кучли иккинчи ўринда қайд этилди - 27,970. Дастлабки икки ўринни эгаллаган давлат вакилларига Элит ОЧЛга 3тадан ва ОЧЛ 2'га битта йўлланма тақдим қилинган.

Умумий рейтингнинг 3, 4 ва 5-ўринларидаги Жанубий Корея, БАА ҳамда Қатар мамлакатларига Элит ОЧЛга 2+1 ва ЧЛ 2'га битта йўлланма берилади.

Ўзбекистон, Малайзия, Австралия ҳамда Ироқ мамлакатларига Элит ОЧЛга ҳам ОЧЛ 2'га ҳам бир хилда - биттадан йўлланма ёзиб қўйилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/theafchub