UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  13 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Осиё кубоги-2019. Мардонавор курашган Қирғизистон кичик ҳисобда мағлубиятга учради Янгиликлар

Осиё кубоги-2019. Мардонавор курашган Қирғизистон кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Осиё кубоги 2-тур доирасидаги Қирғизистон - Жанубий Корея учрашуви тақдирини биргина гол ҳал этди.

Ушбу саҳифада муҳим вазиятларни кузатиб бориш мумкин.


Киргизия

Кубок Азии. Группа C . 2-тур

11/01/2019, 20:00

1
:
0
Тугади

Южная Корея

Ким Мин Чжэ - 41'

Стадион: Hazza Bin Zayed Stadium, 4893 томошабин

45'
90'
69'  Aziz Sydykov (Vitalij Lux)
77'  Эдгар Бернхардт (Бахтияр Дуйшобеков)
81'  Akhlidin Israilov (Турсунали Рустамов)
83'  Турсунали Рустамов
41'  Ким Мин Чжэ
41'  Хонг Чул
63'  Ку Джа Чхоль (Седжон Чу)
79'  Ли Ён
82'  Хван Ый Чжо (Чи Дон Вон)


                                                               ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 

- Ажойиб ўйин гувоҳига айланяпмиз. Қирғизистон терма жамоаси гарчи 5 ҳимоячи билан ўйнаётган бўлсада, қўшниларимиз ҳимояга ётиб олаётганлари йўқ. Крестинин шогирдлари рақибни майдон маркази олдидан юқори прессинг билан қарши олишмоқда. Жанубий Корея эса ўйинга юқори темп қўшиб турибди.

- Қирғизистон терма жамоаси дастлабки позицион ҳужумдан унумли фойдалана олишмади. Қўшниларимизда стандарт вазияти ҳам юзага келди. Бироқ ушбу бурчак зарбасидан ўйланган комбинация амалга ошмади.

Ку Жаэ Чолни ушлаш осон бўлмаяпти қирғизларга, ҳар ҳолда Ку Жаэ Чол чол эмас...


- Ҳар иккала жамоа бир-бирига очиқ футбол таклиф этмоқда. Жанубий Корея кетма-кет рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этди. Ку Жаэ Чол, Хванг Инбеом томонидан берилган зарбаларнинг дастлабкисида ёш посбон Кутман Кадрбеков ўзини кўрсатган бўлса, иккинчи зарба ноаниқ кетди.

- Учрашувнинг 24-дақиқаси ўтиб бормоқда. Шўх ва қувноқ бошланган баҳс темпи бироз тушди. Ўйин тизгини Жанубий Корея қўлида. Қирғизистон мудофаа чизиғини мустаҳкамлаган ҳолда тезкор қарши ҳужумларга таянмоқчи. Бироқ тезкор ҳужумга ўтишда футболчиларида техник салоҳият етишмаётгани ва ҳаяжонли юқори бўлгани туфайли ўйланган режалар амалга ошмаяпти.


- Уҳҳҳҳ! Қирғизистон терма жамоаси бурчак зарбасидан уюштирилган хавфни голга айлантиришларига бир баҳя қолди. Иккинчи қаватдан келган тўпни дарвозага жойлайдиган футболчи топилмади. Акс ҳолда олдимизда ўтирган қирғзистонлик журналистлар ва стадиондаги мухлислар шовқини остида қўшниларимиз голини нишонлашимиз мумкин эди.

- Жанубий Кореянинг яна бир хавфли ҳужуми кетма-кет иккита кучли зарба билан давом этди. Бу вазиятда Қирғизистон терма жамоасининг 21 ёшли дарвозабонининг сейви қўшниларимизни голдан сақлаб қолди.

- Қирғизистон ҳазиллашмаяпти! Қўшниларимиз стандарт вазиятларида хавф туғдиришмоқда. Мирлан Мирзаев ҳозиргина бурчак зарбасидан сўнг вужудга келган қулай фурсатни бой берди. Аниқроғи, унга якуний зарбани беришда куч ва аниқлик етишмади. Натижада рақиб посбони ўзига тепилган кучсиз зарбани ушлаб олди.

Ку Жаэ Чол жонбозлиги туфайли содир этилаётган қатор ҳужумларни Жанубий Корея футболчилари кўкка совуришмоқда. Ли Чунг-Йонг томонидан уришдан ҳам урмаслик қийин бўлган вазиятни Ку Жаэ Чол тушунмаяпти. Ли Чунг-Йонг бўш дарвозани 2 метр масофадан пойлай олмади. У тепган тўп Ал Айн шаҳридаги эски шаҳар маҳалласи тарафдаги қўчага кетди...

Бироз аввалги вазият анти-қаҳрамони - Ли Чунг-Йонг


- ГОЛ! Тажриба ва маҳорат зў сўзини айтди. Жанубий Корея бурчак зарбасидан фойдаланиш қандай бўлишини кўрсатди. Ҳаводан келган тўпни ҳимоячи Ким Мин-Жаэ боши билан дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказди - 0:1.


- Ўтказиб юборилган голдан сўнг Қирғизистон ва стадионга келган қўшни мухлислар анча тин олишди. Жанубий Корея катта устунлик билан ўйинни назорат қилмоқда. Яна бир хавфли вазиятни дарвозабон бартараф этди. Акс ҳолда Жанубий Корея танаффусга қадар барча масалани ҳал этиб чиқиб кетиши мумкин эди.

- Танаффус!

- Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Жанубий Корея тезкор ҳужумлар орқали хавфли вазиятлар яратишда давом этмоқда. Леикн бу иккинчи гол учун етарли бўлгани йўқ. Ку Жаэ Чол рақиб ҳимоясини доим саросимада ушлаб турибди.

- Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Қирғизистон мувозанатни тиклаш имкониятига эга бўлганди! Аниқроғи, Жанубий Корея футболчиси Ли Чунг-Йонгнинг жарима майдончаси ичидаги қўпол хатосидан сўнг Азиз Сидиковда қулай имконият туғилди. Дастлаб рақибдан тўпни олиб қўйган футболчи очиқ турган жамоадоши Мирлан Мирзаевни тўпни пастдан узатиш ўрнига ҳаводан кўтарди. Бу эса кореяликлар посбони Ким Гю учун айни муддао бўлди. Шундоқ вазият кўкка совурилди.


Қирғизистон терма жамоасидан гол кутаётган мухлиса...


- Ўйин тобора қизғин руҳга кириб бормоқда. Жамоалар навбати билан қулай вазиятларга эга бўлишди ва имкониятлардан фойдалана олишмади.

- Хванг Уи-Жонинг гол уришига дарвоза тўсини "кўнмади"!

- Жанубий Корея терма жамоасининг ҳужумчиси Хванг Уи-Жо яна бир бор дарвоза тўсинини голга "кўндиролмади"! Ҳужумчидан омад очиқчасига юз ўгирмоқда...

- Ёзсам ишонмайсиз, лекин Жанубий Кореянинг навбатдаги хавфли ҳужуми тўпни дарвоза тўсинига тегиши билан тугади...

- Маҳорат ва тажриба борасида Жанубий Корея анча устун. Лекин Қирғизистон терма жамоаси бугун жуда катта иштиёқ ва жонбозлик эвазига муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Кучли рақиб қаршисида чўчиб қолгани йўқ. Имкон доирасида футбол ўйнаб, қатор вазиятлар ҳам содир этишни уддалаяпти. Фақатгина охирги нуқтага келганда омад ва маҳорат етишмаяпти...

- Ўйин тугади. Ягона гол Жанубий Кореяга ғалаба тақдим этди.





Осиё кубоги-2019
"C" гуруҳи, 2-тур

"Ҳазза Бин Зайд", Ал Айн
ҚИРҒИЗИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 0:1
Бош ҳакам: Ҳамис Муҳаммад Ал-марри (Қатар)

Гол: Ким Мин-Жаэ (41)

Қирғизистон: 13.Кутман Кадирбеков, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 8.Азиз Сидиқов, 9.Эдгар Бернхардт, 10.Мирлан Мирзаев, 11.Бекжан Сагинбаев, 17.Даниель Таго, 18.Қайрат Жигалбек, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Ахлиддин Исроилов.

Жанубий Корея: 1.Ким Сеунг-Гю, 2.Ли Йонг, 4.Ким Мин-Жае, 5.Жу Ву-Йонг, 6.Хванг Ин-Беом, 11.Хванг Хи-Чан, 13.Ку Жа-Чол, 14.Ҳонг Чул, 17.Ли Чунг-Йонг, 18.Хванг Уи-Жо, 19.Ким Йонг-Гвон.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика