UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

2022 йилда шартномаси якунланадиган футболчиларни ёдга оламиз Янгиликлар

2022 йилда шартномаси якунланадиган футболчиларни ёдга оламиз

2022 йилнинг ўзига хослиги шундаки, кўплаб топ-футболчиларнинг шартномалари ёзда тугайди, январдан уларнинг барчаси бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин, олти ойдан кейин эса эркин агент сифатида жамоасини тарк этиши мумкин.

Килиан Мбаппе

Суперюлдуз, албатта, қийин танловга дуч келади. "Реал Мадрид" узоқ вақтдан бери Мбаппега даъвогарлик қилмоқда; яқинда ESPN нашри мадридликлар ёзда нафақат Килианни, балки Эрлинг Холандни ҳам қўлга киритмоқчи эканини маълум қилди. Бироқ ПСЖ ҳам жим тургани йўқ: L'Équipe нашрининг хабарига кўра, парижликлар Мбаппе билан шартномани узайтира олишларига ҳали-ҳамон ишонишмоқда, Килиан эса "Реал" билан ҳали оғзаки келишувга ҳам эришмаган.


Поль Погба

Поль ноябрь ойида тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан банд бўлган бир пайтда, ОАВ унинг келажагини муҳокама қилмоқда. ESPN нашри МЮ Погбани сақлаб қолмоқчи эканлигига ишончи комил эканлигини қайд этди ҳамда франциялик футболчи клуб билан шартномасини узайтиришни истамасагина, "қизил иблислар" бошқа таклифларни кўриб чиқади.


Пауло Дибала

"Юве" ва Дибала ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар тўхтатилди ва январь ойида давом этади. Янги битим бўйияа Пауло йилига 8,5+1,5 миллион евро мўллажирингга эга бўлади, аммо томонлар ўртасида ҳали расмий келишув мавжуд эмас.


Франк Кессиэ

Ёзда Кессиэ "Реал" ёки ПСЖга йўл олиши мумкин, чунки ярим ҳимоячининг "Милан" билан музокараларин боши берк кўчада қолган. Улар маош борасида келиша олишмаяпти: Франк йилига 9 миллион евро олмоқчи, клуб эса 6,5 миллион ва турли бонуслар таклиф қилмоқда.


Алессио Романьоли

Ҳимоячининг агенти Мино Райола омма олдида футболчининг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирганига қарамай, Романьоли "Милан" билан шартномани узайтириши мумкин.


Антонио Рюдигер

"Челси"да Рюдигер дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланди ва уни ёзда гигант клублар уни ўз сафига кўрмоқчи эканликларини, мантиқан олиб қараганда, ажабланарли эмас. Ушбу пойгада "Реал Мадрид" (асосий даъвогар), ПСЖ ва "Бавария" олдинда бормоқда. Ҳимоячининг Лондонда қолиши даргумон: инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "аристократлар" немис футболчиси билан маош борасида келиша олмаяптилар ва ҳозирданоқ унинг ўрнига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.


Лоренцо Инсинье

"Наполи" афсонаси МЛСга йўл олиши мумкин.  Corriere dello Sport хабарига кўра, Инсинье "Торонто" билан шартнома бўйича келишувга эришган, унинг клубдаги маоши йилига 15 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, унинг уйи, машинаси ва парвозлари учун тўловларни клуб ўз зиммасига олади.


Усмон Дембеле

Дембеле 2022 йилнинг ёзи учун энг яхши текин "ўлжа"лардан бири бўлиши мумкин. Усмон "Барса" билан шартномани узайтириши мумкин, аммо бунинг учун каталонияликлар унинг молиявий талабларини қондириши керак. Catalunya Ràdio'нинг маълумотларига қараганда, футболчининг иштаҳаси карнай: маош - 30 миллион евро, янги битимни имзолаганлик учун бонус - 30 миллион, агенти учун комиссия сўммаси - 15 миллион. "Барса" билан футболчи ўртасида музокаралар январь ойида давом эттирилади, агарда келишувга эришилмаса, франциялик футболчи катта эҳтимол билан қишда сотилади. Даъвогарлар орасида Усмон учун пул сарфлашга тайёр клублар етарлича топилади.


Андреа Белотти

Форвард "Торино"да қолиш ниятида эмас ва ҳозирданоқ ўзига янги жой қидирмоқда. Унда А Сериянинг топ-клубида тўп суриш имконияти бор - Calcio Mercato ҳужумчига "Милан" ва "Наполи" қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзмоқда. Шунингдек, "Интер" ҳам ҳужумчига кўз олайтирган. Бироқ энг кўзга кўринган варианти журналист Жанлука Ди Марцио айтди: Белоттини "Торонто" ўз сафига қўшиб олмоқчи (Инсинье улар учун етарли эмас). Андреа жорий мавсумда 9 ўйинда атиги 2 та гол урди.


Сердар Азмун

Азмун "Зенит"дан "Лион"га ўтиши ойдинлашиб бормоқда. Французлар ёзги трансферлар ойнасини кутишни истамаяпти ва ҳужумчи учун 4 миллион евро таклиф қилмоқда. RMC нашрининг аниқлик киритишича, петербургликлар ушбу таклифга ҳали жавоб бермаган, чунки улар аввало эронлик футболчига ўринбосар топмоқчи.


Александр Ляказетт

Франциялик футболчига "Юве" ва "Интер" қизиқиш билдирмоқда, "Арсенал"нинг ҳужумчи билан музокаралари муваффақиятли кечмаяпти. Гарчи Обамеянг билан боғлиқ воқеадан сўнг жамоа сардорига айланган бўлса-да, бу унинг жамоадаги ўрни порлоқ эканлигидан далолат бермайди.


Федерико Бернардески

Инсайдер Николо Скиранинг айтишича, агар Бернардески маошини 30 фоизга камайтиришга рози бўлса, "Ювентус" битимни узайтириши мумкин. Бернардески эса йилига 4,2 миллион евро маош талаб қилмоқда. Футболчи жорий мавсумда Италия А Сериясида 15 ўйинда 1+3 кўрсаткич қайд этган. "Барселона" ярим ҳимоячини диққат билан кузатмоқда.


Никлас Зюле

Ҳимоячи "Бавария"ни тарк этиш арафасида турибди. Kicker хабарига кўра, Мюнхен клубида унинг иш ҳақи бўйича талаблари бажарилмайди. Ҳозирда Никлас йилига 8 миллион евро маош олади ҳамда у немис клубидан 10 миллиондан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда. Зюлега турли клублар, жумладан, "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.


Аксель Витцель

Катта эҳтимол билан Витцель "Боруссия"ни тарк этади, ярим ҳимоячининг агенти аллақачон уни "Ювентус"га таклиф қилган. Бошқа даъвогарлар қаторида "Ньюкасл" ҳам харидорлар рўйхатида бор. Tutto Juve маълумотларига кўра, шайхлар Акселга йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишмоқда (Дортмунликлар 7 "лимон" тўлашади).


Сесар Аспиликуэта

Аспиликуэта ҳам ўзига янги клуб қидирмоқда. Журналист Жерар Ромеро Сесарнинг "Барселона"га кўчиб ўтишга яқин эканини айтди - трансфер ёзда амалга ошади.


Андреас Кристенсен

"Челси"да ушбу ёзда шартномаси тугайдиган кўплаб ҳимоячилар бор. Лондонликлар ва Кристенсен ўртасидаги музокаралар ҳам муваффақиятсиз якунланди ва "Барселона" даниялик футболчини ҳам таркибга жалб қилмоқчи.


Денис Закария

"Гладбах" аллақачон Закария клуб билан шартномани узайтирмаслигини тасдиқлади. Фабрицио Романо Денисга "Бавария", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Ювентус"дан қизиқишлари ҳақида ёзмоқда.


Маттиас Гинтер

Ушбу марказий ҳимоячи ҳам Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сини тарк этади, бу хабар ҳам расман эълон қилинди. Николо Скиранинг сўзларига кўра, Гинтер "Интер"ни таркибига қўшиб олмоқчи - "нерадзурри" аллақачон футболчига уч миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома таклиф қилишган.


Генрих Мхитарян

Мхитарян Жозе Моуриньо қўл остида у қадар ёрқин ўйнамаяпти (18 ўйинда 2+4 кўрсаткичга эга) ҳамда ёзда Римни тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда. Генрихга Россия клубланидан жиддий қизиқишлар бор, рус журналистлари "Спартак", "Зенит" ва "Краснодар" клубларининг қизиқиши ҳақида ёзишган. Матч ТВ тафсилотларига кўра, ярим ҳимоячи аллақачон "Зенит" ва "Краснодар" вариантидан воз кечган, гарчи Сергей Галицкий Генрихга шахсан қўнғироқ қилган бўлса ҳам. Қозоғистонда Мхитарянни "Қайрат" қўлга киритмоқчилиги тўғрисида ёзишмоқда. Calciomercatonews'нинг декабрь ойидаги маълумотларига кўра, Мхитарянга Италиянинг "Интер" ва "Милан" жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.


Луис Суарес

Суаресда кетма-кет 10 та ўйиндан бери гол ва голли узатма йўқ, "Атлетико" эса шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Демак, футболчининг тарк этиш эҳтимоли юқори - Николо Скира МЛСдаги иккита вариант ҳақида ёзган, унга "Коринтианс"нинг қизиқаётгани ҳақида хабар берилган.


Иван Перишич

Перишичнинг келажаги ҳам шубҳа остида турибди. "Интер" Иванга йилига 4 миллион евро таклиф қилишга тайёр, аммо хорват футболчиси 5 миллион ва қўшимча бонуслар олишни истамоқда. Sport1 журналисти Патрик Бергер футболчига асосий даъвогар "Тоттенхэм" эканини таъкидламоқда.


Иско

Иско аллақачон 29 ёшни қоралади ва у ҳеч қачон "Реал Мадрид"да ўрнини топа олмади. Испаниялик футболчи билан шартнома деярли узайтирилмайди ва у Мадридни эркин агент сифатида тарк этади. As хабарига кўра, "Ньюкасл" ёзда ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин.


Марсело

Marca хабарига кўра, Марсело "Реал" билан янги шартнома борасида келиша олмаса, фаолиятини якунлаши мумкин. 33 ёшли футболчи жорий мавсум "Реал" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 138 дақиқа ҳаракат қилди. Захирада фақат ҳужумчи Мариано Диасда камроқ ўйин амалиёти мавжуд (3 ўйинда 107 дақиқа). Аммо мадридликлар раҳбариятида ҳали-ҳамон бразилиялик ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш керак, деб ҳисоблайдиганлар бор.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика