

Сўнгги мавсум бу вазифани Пер Мертезакер бажарган эди, аммо у ёзда футболчилик фаолиятини якунлади.
"Бу таркибнинг сардори - жароҳатини даволаётган Лоран Косельни. Лоран майдонда бўлмаса сардорлик боғичи Петр Чех, Аарон Рэмси, Месут Озил ёки Гранит Жакага топширилади" - дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛнинг 1-турида "Манчестер Сити" билан учрашув ўтказади. Баҳс 12 август куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.



