UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Футзал бўйича ЖЧ. Кимлар келди? Кимлар қачон келади?  0 12:30Кейн Роналду, Месси ва Модрич ҳақида гапирди  1 12:13Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши ўйинга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ  2 11:44CA делегацияси машинада Бишкекка етиб борди, стадиондан лавҳа  1 11:242015 йилдан трансферларга энг кўп пул сарфлаган лига қайси?  0 10:50"Челси"да тахт учун кураш бошланди  2 10:17"Ман Сити" Де Брюйненинг ўрнига номзод топиб қўйди  0 09:43Осимхен "Галатасарой" сафига ўтганидан кейин илк бор фикр билдирди  3 09:05"Реал"нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:28Руни қайси клубда ўйнаш армон бўлиб қолганини маълум қилди  0 07:56"Ливерпуль" афсонаси вафот этди  2 07:27Бугун тарихда илк бор "Ҳумо арена"да футзал учрашуви бўлиб ўтади  7 07:05Миллатлар лигаси. Германия - Венгрия, Немислар йирик ғалаба билан бошлашди, Мусиалада 1+3  1 06:53Миллатлар лигаси. Ирландия - Англия, Райс ва Грилиш собиқ терма жамоаларига гол уришди  1 01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси 2 февралда старт олади Янгиликлар

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси 2 февралда старт олади

ОФК 2014 йилги Чемпионлар лигаси саралаш босқичи учрашувлари муддатларини тасдиқлади. Унга кўра, мусобақа 2 февраль куни старт олади.

2014 йилнинг 2 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 1-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. Шу куни мусобақанинг Ғарбий минтақасида «Ал-Сувайқ» (Уммон) – «Ал-Қодисия» (Кувайт), «Шабоб ал-Урдун» (Иордания) – «Ал-Ҳидд» (Баҳрайн) ва «Ал-Кувайт» (Кувайт) – «Аш-Шорта» (Ироқ) учрашувлари бўлиб ўтади.

8 февраль куни 2-саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг ОЧЛ-2014 саралаш босқичида иштирок этадиган вакиллари – 2013 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони, Тошкентнинг «Локомотив» ва Олий Лига-2013да учинчи ўринни эгаллаган Қаршининг «Насаф» жамоаси айнан 2-босқичда мусобақаларга киришади.

2-саралаш босқичида «Ал-Сувайқ» - «Ал-Қодисия» учрашуви ғолиби сафарда БААнинг «Банияс» жамоасига қарши, «Шабоб ал-Урдун» – «Ал-Ҳидд» учрашуви ғолиби сафарда Қатар жамоасига қарши, «Ал-Кувайт» – «Аш-Шорта» учрашуви ғолиби сафарда Ўзбекистон вакилига қарши тўп суради. 2-босқичнинг яна бир учрашувида Ўзбекистон иккинчи вакили сафарда Қатарнинг иккинчи вакилига қарши тўп суради.

3-саралаш босқичи баҳслари 15 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Банияс» – «Ал-Сувайқ»/«Ал-Қодисия» учрашуви ғолиби ўз майдонида Қатар – Ўзбекистон клублари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши, Қатар клуби – «Шабоб ал-Урдун»/«Ал-Ҳидд» жуфтлиги ғолиби ўз майдонида Ўзбекистон клуби – «Ал-Кувайт»/«Аш-Шорта» жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Ушбу икки ўйин натижасига кўра, ОЧЛ гуруҳ босқичининг икки иштирокчиси номи маълум бўлади.

Саралаш босқичидаги учрашувлар ғолиби битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Қатар ва Ўзбекистон клублари кимларга рақиб бўлиши 10 декабрь куни Куала-Лумпурда ўтказиладиган қуръадан сўнг маълум бўлади. Шунингдек, қуръада 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби «Бунёдкор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиблари номи ҳам аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика