UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  3 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  24 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  16 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  18 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат Янгиликлар

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат

Ўзбекистон U-23 термаси аъзоси Одилбек Абдумажидов фаолиятини Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Ордабаси” билан шартнома имзолади.

Футболчи куни кеча янги жамоасидаги илк учрашувини "Махтаарал"га қарши ўтказди. Ўйиндан кейин футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Ўйин жуда яхши ўтди. Кучли ёмғир ва шамол остида кечди. Легионер сифатида ўйнаш бошқача бўларкан. Яхшироқ таассуротлар қолди. Бир сўз билан айтганда, дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бериш истагидаман. 

- “Ордабаси”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Биласизми, “Металлург” билан икки йиллик шартномам бор. Бу ерга ижара асосида келдим. Бекободликлар билан Туркиядаги ўқув-йиғин олиб бораётган вақтимизда “Ордабаси”дан қизиқиш бўлди. Ўзаро гаплашган ҳолда янги жамоага ижара асосида ташриф буюрдим.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Юқорида айтганимдек, “Металлург” билан шартномам борлиги учун ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ. Кейин мен ҳам бу ҳақида ўйлаётганим йўқ эди. 

- “Ордабаси”ни танлашингизга пул ҳам муҳим роль ўйнадими?
- Йўқ. Мен “Ордабаси”дан таклиф бўлганидан сўнг оила аъзоларим ва “Металлург” раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдим. Пул роль ўйнагани йўқ. Қолаверса, янги жамоамда катта маош олмайман. Европанинг бошқа кучли чемпионатларига йўл олишимга “Ордабаси” трамплин вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. Худо хоҳласа, келгусида янада кучли жамоаларда ўйнаш имкониятига эга бўламан. 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?
- Бу йил жамоанинг асосий мақсади ёшлар билан яхши ишлаш ва иқтидорлиларни кашф қилиш экан. Ҳозирги кунда жамоа чемпионатдаги энг ёши ҳисобланади. Шу жиҳатлари ҳам менинг “Ордабаси”га ўтишимга бош омил бўлди. 

- Шу йил Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Айтингчи, терма жамоа вазифани бажара оладими?
- Албатта. Бизда кучли футболчилар йиғилган. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Мухлисларга ғалабалар тақдим қилиш истагидамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика