UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  10 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  41 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  59 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  41 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди Янгиликлар

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди

Миллионер блогер Германия кубогида дебют қилди.

Нодир ал Жиндауи олдин фақат ёшлар даражасида ва Германияда қуйи лигада ўйнаган.

2022 йилнинг ёзида вингер "Герта-2"га таклиф қилинган. У клуб сафида "Шимолий-Шарқ" минтақавий лигасида (4-дивизион) ўйнайди.

Бир кун аввал у “Герта”нинг асосий таркибида – Германия кубоги 1/8 финалида “Гамбург”га қарши ўйинда дебют қилди. Бу ўйин унинг профессионал даражадаги дастлабки ўйини эди. Футболчи 27 ёшида дебют қилди.

Ал Жиндауи 1:2 ҳисоби қайд этилаётган пайт 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада "Герта" ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча таймга кўчди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди - 3:3.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нодир пенальтини голга айлантирди ва "Герта"нинг серияда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ал Жиндауининг Instagram'да 2 миллион, YouTube'да эса 1,75 миллион обуначиси бор. Блогер Германияда туғилган, аммо келиб чиқиши фаластинлик ҳисобланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика