UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  0 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  1 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  0 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  3 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  6 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  5 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  13 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз! Янгиликлар

2 ҳафта давомида спорт ва футзал билан яшаймиз!

Бугун тонгда ўзбекистонлик спортчиларини ўз бағрига олган самолёт Тошкент - Ашхобод йўналиши бўйиа Туркманистон пойтахтига учиб борди.

250 нафардан ортиқ делегация билан қўшни юртга етиб борган спортчиларимиз эртадан мусобақадаги иштирокларини бошлайдилар.

17 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлар ўртасидаги Осиё ўйинлари бу сафар алоҳида қизиқишларга сабаб бўлаяпти. Мусобака ташкилотчиларини, тўрт йилликнинг муҳим ўйинларини савиясини ошириш мақсадида, бу сафар Океаниядан ҳам бир нечта давлатларни ўзига қўшиб олди. Жами 62та давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси медаллар учун курашиши кутилмоқда. Рақиблар ўша-ўша, Япония, Эрон ва Таиланд.

Аксар спорт турлари бўйича иккинчи таркиби билан кетган делегациямиздан максимал натижа кутиб қоламиз. Ҳисоб бўйича 5-мусобақада 21та спорт тури бўйича ғолиблар аникланади. Аввалги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси якуний ҳисобда 10-ўринни олган эди. Ўшанда 3та олтин, 4та кумуш 3та бронза медалларига эга чиққанмиз. Туркманистонда Инчеондаги натижамизни яхшилашни кутиб коламиз.

Худди Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида бўлгани каби, championat.asia ва olamsport.com сайтларида мусобақа профессионал тарзда ёритиб борилади. Бу борада Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмиталарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Демак, сайтимизда сиз-у, бизни қайноққина икки ҳафта кутаяпти.

Нодирхўжа Юлдашев
Туркманистон, Ашхобод.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика