UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Ўзбекистон МТЖни Марокашга 4 нафар мураббий олиб боради Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖни Марокашга 4 нафар мураббий олиб боради

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Африканинг иккита кучли терма жамоаси Сенегал ва Марокаш билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Юқоридаги ҳар икки терма жамоа ҳам ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган.

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Темур Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.

Мураббийлар кенгашидан “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади.

Рейтинг: +151   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика