UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

Равшан Ҳайдаров: "Бор эътиборимиз финални ютишга қаратилган" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бор эътиборимиз финални ютишга қаратилган"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати эртага ўз ниҳоясига етади.

Хабарингиз бор, мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бўлажак ўйинда мухлислар жамоамизнинг ғалабасини кутишмоқда.

Финал олдидан терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- "Биз мусобақада ҳозирча бешта ўйин ўтказдик ва ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин кечди. Албатта, ҳар қандай ўйин ўзига яраша сабоқдир, ғалаба ёки мағлубият бўлса ҳам. Аммо энди ортда қолган ўйинларни унутиб, эътиборни финалга қаратишимиз керак".

- "Айни пайтда бор эътиборимимз финалда Вьетнамни ютишга қаратилган. Жамоам бу учрашувга тайёр. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Барча жамоалар финалда ўйнашни орзу қилади, чунки бу жуда муҳим баҳсдир. Сезиб турибман, финал оғир кечади, рақибимиз Вьетнам ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Ҳар ҳолда бундай мусобақаларда кучсиз жамоа ўз-ўзидан финалга чиқиб қолмайди".

Рейтинг: +105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика