UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  0 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  0 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"

"Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида айтиб берди.

"Йиғинимиз давом этмоқда. "Насаф"га қарши назорат учрашувида кўпгина камчиликларимизни кўриб ва билиб олдик. Иккинчи давранинг бошида "Андижон" ва "Нефтчи" каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар билан бошлаймиз" - деди Баҳром Ҳайдаров.

- Суперлиганинг биринчи давраси учун "Қўқон-1912"га неча баҳо қўйган бўлар эдингиз?

- Эгаллаб турган ўрнимизга қарасак, жамоа ўйинини яхши баҳолаб бўлмайди. Биринчи давра ўрталарида марказий ҳимоячиларимиз бир вақтда жароҳат олиб қолишди. Ушбу етишмовчилик бизга катта таъсир ўтказди. Биз таркибни молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Баҳони мен эмас, бошқа инсонлар берсин. Менинг шахсий фикримча, ўйинмиздан қониқмадим.

- "Қўқон-1912" трансферлар ойнасида бор-йўғи бир футболчини ўз сафига қўшиб олди. Жамоангиз трансфер бозорида фаол эмаслиги жамоанинг молиявий ҳолати билан боғлиқми?

- Биринчидан биз ўзимизнинг таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдиришга давом этяпмиз, аммо ҳозирги бир нечта футболчилар билан музокара олиб боряпмиз, агар келиша олсак, уларни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Суперлиганинг бошқа жамоалари билан молиявий томондан рақобат қилиш қийин бўлмоқда, кўпгина футболчилар бошқа жамоаларни танлаяпти.

- "Қўқон-1912" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Биз ушбу йигитлар билан дастлабки 5-6 турда яхши ўйин намоймиш этиб келдик. Имкон қадар 10таликдан жой олишга ҳаракат қиламиз. Йигитларнинг ҳам бунга кўзи етяпти. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш эмас, тепароққа ҳаракат қиламиз.

- Ҳозирги кунда барча жамоаларда ҳужумчи етишмаётгандек. Ушбу муаммонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Барча жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олди. Ҳозирги кунда эса индивидуал жиҳатлама кучли ҳужумчилар камайиб кетди. Аввалари ҳужумчилар кўп ҳолатларда индивидуал маҳорат эвазига рақибдан устун келар эди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика