UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  0 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  5 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  5 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  22 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга футболни ривожлантириш ҳақида топшириқ бергани маълум қилинди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга футболни ривожлантириш ҳақида топшириқ бергани маълум қилинди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг янги раҳбари Ачилбай Раматов ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конференциясида бир неча масалалар ҳақида гапирди.

Жумладан, мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида шахсан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевдан топшириқ олганликлари ҳақида ҳам гапириб ўтилди.

"Футбол ичидаги "ўйинлар"нинг ҳаммасини биламан. Мен футбол ичидан чиққанман. Ўтказилаётган ўйинларда кўрса бўлади. Баъзида оффсайд ҳолатларида голларни ҳисобга олиш, баҳсли ҳолатлар, пенальти белгилаш ёки уни бекор қилиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳакамлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш талаб қилинмоқда. Бу ғирт ўйин. Пенальти йўқ жойда пенальти белгилайди, хоҳласа бекор қилади. Бу ҳам стадионга мухлислар келмаслигига асосий сабаблардан бири.

1-2 йил олдин биласизлар-а, кимлардир аралашган "Пахтакор" - Металлург" ўйини. Бу ғирт аҳмоқгарчилик ишлардан биттаси. Пул олиб туриб, келишилган ўйинлар ўтказишган. Бу ғирром ўйин. Ўзбекларда ғирром деган сўз бор. Ғирром бўлган жойда ишқибоз келмайди. Бундан буёғига бу каби ғирром ўйинларга буткул чек қўйиш керак.

Учрашувларга холисона ёндошув керак. Тошкент жамоалари бўладими ёки вилоят жамоаларими фарқи йўқ, ҳаммасига бир хил кўз билан қараш керак. Уларнинг ҳаммаси бизлар учун бир бўлади.


Ҳозир муҳтарам юртбошимиз жуда қаттиқ топшириқ бердилар. Ёки футболни ривожлантираман ёки йўқ қиламан, дедилар.


Бир йили мен ўзим кўрган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинларида ғирромликлар бўлган. Кейин футбол федерациясининг бошлиғи бориб кечирим сўраган. Шу ҳам иш бўладими? Ёки футбол ўйнаш керак ёки савдо-сотув билан шуғулланиш лозим. Бу ер бозор эмас. Қачон одам бўламиз?



Ҳозир муҳтарам юртбошимиз жуда қаттиқ топшириқ бердилар. Ёки футболни ривожлантираман ёки йўқ қиламан, дедилар.

Ҳозирги кунда футбол бўйича порталга келаётган талаблар кўпайиб кетган. Халқ талаб қиляпти, нима учун бизларда футбол ривожланмади? Нимага бизларнинг футболимизда ҳамма нарса "ўйин"? Нимага ҳакамлар бу каби "ўйин" қилади? Футболга қарайдиган эга борми, деб ёзмоқда одамлар. Бу каби муаммоларни одамлар ёзмоқда. Бу каби эътирозлар, талаблар кўпайиб кетган. Улар ҳам Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўришни истамоқда. Мана Россияга боролмадик. Бу каби иллатларга чек қўйишга тўғри келади", - деди Раматов.

Рейтинг: +130   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика