UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  5 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  4 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  22 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0

Раматов: "Давлат спортни ривожлантириш учун 450 миллиард сўмдан ортиқ пул беради" Янгиликлар

Раматов: "Давлат спортни ривожлантириш учун 450 миллиард сўмдан ортиқ пул беради"

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбари Ачилбай Раматов ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конференциясида бир неча масалалар ҳақида гапирди.


"Мени номзодимни қўллаб-қувватладингларми, энди сизлар мени жамоамдасизлар. Футболимиздаги натижа учун энди мен жавобгар бўламан. Футболда эришилган ютуқларни янада юксалтириб, камчилик ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш талаб этилади. Ҳозирча боридан фойдаланишимиз керак. Кейин эса муаммоларни пастга тушиб ўрганиб, уларни бартараф этиш лозим. Миллий футболимизни янада юксалтириш, ривожлантириш ва халқаро турнирларда яхши иштирок этиш учун қулай шароит яратиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги муҳим масаларга эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблайман: Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш шарт. Аммо бугунги кунда футболга ихтисослашган интернат мактаблари, футбол муассасалари ва олимпия резерв коллежларидаги футбол бўлинмаларининг моддий техник таъминоти қониқарсиз даражада таъминланган ёки умуман йўқ деса ҳам бўлади. Бундан ташқари болалар ва ўсмирлар футболига мутасадди бўлган барча бўғинларда ўйнаган футболчилар ва мураббийлар таркибини рағбатлантириш тизими мавжуд эмас. Мен ўзим Вазирлар Маҳкамасида ҳудудларга жавобгарман. Ҳудудларга ташриф давомида шунга амин бўляпманки, охирги йилларда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" каби оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мақсадида барпо этилган футбол стадионлари тадбирдан кейин қаровсиз қолган. Мусобақаларни ўтказиб бўлингач ҳеч ким стадионга қарамай қўяди".


Ачилбай Жуманиязович шунингдек, давлат томонидан спортни, хусусан футболни ривожлантириш учун катта пуллар ажратилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. 

"Миллиардлаб пуллар кетяпти. Бу йили спортни ривожлантириш учун 450 миллиард пул берилмоқда ҳукумат томонидан. Бу пуллар асосан футболга кетмоқда. Пуллар қаерга кетмоқда, қани? Спорт иншоотларини қуриш пайтида жуда катта пуллар ўғирланмоқда".



Шунингдек, ўзбек футболининг янги раҳбари мураббийларга ҳам алоҳида эътибор лозимлигини қайд этди. 

Кўп жойларда мураббийлар йўқ. Мураббийларга пул бермайди, рағбатлантирмайди. Мураббийлар ҳам бола-чақасини боқиши керак-ку! Энтузиазм билан ишлайдиган мураббийлар йўқолиб кетди. Борлари эса қариб қолди, ҳозир соғлиғи туфайли ишлолмайди. Минг афсуски, мураббийлар бўлмаса ҳеч қандай иш бўлмайди. Улар билан ишни тўғри йўлга қўймоқ лозим. Мураббийлар керакли, яроқли болаларни саралаб олишлари керак. Агарда бола соғлом бўлмаса унинг жисмоний ҳолати қандай қилиб талабга жавоб бериши мумкин?"

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика