“Бордо” янги бош мураббийи номини эълон қилди
21 янв 2018 00:18
Янгиликлар
“Бордо” янги бош мураббийи номини эълон қилди
Франциянинг “Бордо” клубига янги бош мураббий тайинланди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра ушбу постни Густаво Пойет эгалладди.
Куни кеча клуб Жослен Гурвеннек билан хайрлашган эди. Ушбу мутахассис 2016 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган эди. Ўтган мавсумда унинг қўл остида жамоа Франция чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган эди.
Айни пайтда “Бордо 22 турдан кейин турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Жамоа сўнгги етти учрашувда беш марта мағлуб бўлди.
Густаво Пойетнинг сўнгги иш жойи Хитойнинг “Шанхай Шенхуа” клуби бўлганди. У бу жамоани сентябрь ўтган йилнинг сентябрь ойида тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар