"Локомотив" Сербияда ўйнаётган ўзбек футболчиси билан шартнома тузди
15 янв 2018 15:57
Янгиликлар
"Локомотив" Сербияда ўйнаётган ўзбек футболчиси билан шартнома тузди
Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” 2018 йилги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.
“Темирйўлчилар” жамоаси сафига сўнгги йилларда Сербия чемпионатида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров келиб қўшилди. Аслида “НБУ-Осиё” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган фарғоналик 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2013-2017 йиллар оралиғида Сербиянинг “Явор” ҳамда “Младост” клублари шарафини ҳимоя қилди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналадиган футболчи энди фаолиятини юртимизда давом эттиради. Ҳусниддин Ғофуров “Локо” билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. У “темирйўлчилар” сафида 19-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар