

"Газчилар" ўз таркибларига яна бир янги футболчини қўшиб олишди. "Цементчи" клуби ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Санжар Зокиров "Машъал" билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда "Машъал" клуби матбуот хизмати сайтимизга хабар берди.
1999 йилда туғилган ярим ҳимоячи 2017 йил "Цементчи" сафида биринчи лигада 2та гол уришга эришган.




