

Баҳсда францияликлар футболчиси Кингсли Коман ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйди.
"Gracenote Live" хабарига кўра, "Бавария" футболчиси сўнгги 12 йил ичида Евролар саралаши доирасида бир ўйинда икки бора рақиб дарвозасини ишғол қилган илк футболчига айланди.
Олдинги дубль эса 2007 йилнинг 17 октябрь кунида Литвага қарши ўйинда Тьерри Анри томонидан қайд этилганди.



