UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  6 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  3 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  1 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  8 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  16 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  48 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  10 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов Янгиликлар

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов

Бугундан бошлаб сайтимизда янги, "12-сектор" номли лойиҳани ишга туширишга қарор қилдик.

Ушбу лойиҳага кўра, сайтимизда фаол, одобли, намунавий томонлама ўзини кўрсата олган фойдаланувчиларимиз ушбу лойиҳа меҳмони бўладилар. Демак, дастлабки меҳмонимиз "Abror Tursunov" никидаги мухлисимиз бўлди.


Исм-шарифи: Аброр Турсунов.
Туғилган жойи:
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри.
Туғилган санаси:
1989 йил, 22 декабр.
"Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти"да таҳсил олган.
Айни пайтда "Сифат маркази" ходими.





- Сайтимизга қачондан бери кирасиз ва у сизни нимаси билан қизиқтиради?
- Тахминан 2010 йилнинг охирларидан. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан олдин сайтнинг фойдаланувчисига айланганман. Сайтнинг менга ёқадиган томони шундаки, championat.asia бошқаларга нисбатан ҳаққоний, реалликка яқин деб ҳисоблайман.

- Олий лигамизда кимга ишқибозлик қиласиз?
- Фақат "Пахтакор"га. Эсимни таниганимдан бери ушбу жамоанинг мухлисиман.

- Гулистондан экансиз, истармидингиз Гулистонда ҳам ҳақиқий, рақобатбардош жамоа бўлишини?
- Албатта. Фақат бунинг учун футболга эътибор кучли бўлиши зарур. Айни пайтда эътибор йўқ.+

- Ўзбек футболида нима ёқади-ю, нима ёқмайди?
- Нима десам бўларкин-а? Жамоамизнинг, Терма жамоалар марказининг бошқарув услублари менга ёқмайди. Ёшларимиз кўрсатаётган натижалар эса кишини хурсанд қилади.

- Сайтдаги юзерлардан кимларни эътироф этасиз?
- Тўғрисини айтсам, "коммент"ларни кўп ҳам кузатмайман. Ўзим ҳам камдан-кам фикр қолдираман. "I Love Uzb" номли мухлис билан бир жойданмиз. Ўтган йил декабр ойида сайтингиз орқали ташкиллаштирилган футбол мусобақасига ҳам Гулистондан у билан бирга келганмиз.

- Сайтда яна нималар қилишимизни истаган бўлардингиз?
- Сайтдаги яхши лойиҳалар тўхтаб қолди. Шулардан "12 ой, 12 вилоят", "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаларини давом этишини истайман. Умуман олиб айтганда эса, барчаси жойида. Сайт дизайни ҳам шу ҳолича қолишини хоҳлайман.

- FIFA.UZ лойиҳасида энг эсда қоларли ёки аламли тур қайси бўлган? Масалан, бирор футболчини сотиб юборганингиздан сўнг у голлар уришни бошлаган...
- Шунга ўхшаш ҳолатлар Пишур ва Сергеев билан бўлиб туради. Уларни жамоага сотиб олишим билан гол уришдан тўхташади, сотиб юборишим билан эса голлар уришни бошлашади.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика