

АПЛ 10-тури доирасида МЮ "Челси" билан дуранг (1:1) ўйнади.
Манчестерликлар жадвалнинг 13-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоа ҳисобида 12 очко бор – бу 1986/87-йлги мавсумдан буён энг ёмон старт ҳисобланади. Ўшанда дастлабки 10 турдан кейин МЮ бор йўғи 8 очко жамғарганди.
Премьер-лиганинг кейинги турида "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Лестер"ни қабул қилади. Учрашув 10 ноябрга белгиланган.



