1 йил қамоқда ўтирган Дани Алвес оқланди!
28 мар 17:19
Янгиликлар
1 йил қамоқда ўтирган Дани Алвес оқланди!
"Барселона" клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Каталония суди томонидан жинсий зўравонлик бўйича қўзғатилган жиноий ишда айбсиз деб топилди.
Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Бир йил олдин бразилиялик футболчи 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Ҳимоя томони апелляция шикояти берди. Каталония Олий суди ишни кўриб чиқди ва бугун далиллар етарли эмаслиги сабабли биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилди. Ҳукмда айбсизлик презумпциясини инкор этиш учун мавжуд фактлар етарли эмаслиги таъкидланган.
Шундай қилиб, айбсиз деб топилган Дани Алвес Испания қамоқхонасида бир йилини ўтказиб бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар