UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  0 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  10 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  5 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  17 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4

1 июнь – Халқаро болалар кунига бағишланган «Inter cup–2018» мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

1 июнь – Халқаро болалар кунига бағишланган «Inter cup–2018» мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Inter Cup-2018
«Inter sport project» спорт компанияси томонидан «1 июнь – Халқаро болалар куни»га бағишланган 2011-2012 йилда туғилган болалар ўртасида «Inter cup–2018» мусобақаси ташкил қилинди.

Бугун 31 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда «Inter sport project» спорт компанияси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида «1 июнь – Халқаро болалар куни»га бағишланган 2011-2012 йилда туғилган болалар ўртасида «Inter cup–2018» мусобақаси ташкил қилинди.
Мусобақада "Inter sport", "Пахтакор", "Odil Junior", "Спартак", "JFL" каби болалар жамоалари иштирок этиб, майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда "Inter Sport" лойиҳаси раҳбари Эркин Саидов мусобақада иштирок этган барча болажонларга ҳомийлар томонидан ажратилган эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

Тақдирлаш маросимидан сўнг «Анор» болалар ашула ва рақс ансамбли аъзолари ўзларининг чиқишлари билан ёш футболчилар ҳамда томошабинларнинг кайфиятларини хушнуд этишди.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш футболчиларга катта футболга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради.


Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Inter Sport" - "Пахтакор" 0:2
"Odil Junior" - "JFL-Tashkent" 6:0

"Spartak" - "Odil Junior" 1:1
"Пахтакор" - "JFL-Tashkent" 9:1

"Inter Sport" - "Odil Junior" 0:2
"Spartak" - "JFL-Tashkent" 4:4

"Пахтакор" - "Spartak" 5:1
"Inter Sport" - "JFL-Tashkent" 1:4


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика