UZ

Роналду 2010 йилдан бери илк марта ЕЧЛ ярим финалида иштирок эта олмайди Янгиликлар

Роналду 2010 йилдан бери илк марта ЕЧЛ ярим финалида иштирок эта олмайди

“Аякс” кеча ЕЧЛ 1/4 финалининг жавоб ўйинида “Ювентус”ни Туринда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада амстердамликлар икки ўйин натижасига кўра, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига чиқди. Қайд этиш жоиз, туринликлар сафида тўп тепаётган Криштиану Роналду 9 йил ичида илк бор ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмади. У сўнгги бор “Реал” сафида 2009/10 йилги мавсум 1/8 финалда “Лион”га ютқазиб, ярим финал тугул, 1/4 финалга ҳам чиқа олмаган эди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика