UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  1 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  0 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  2 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва Абрамов "Бухоро"да Янгиликлар

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва Абрамов "Бухоро"да

Янги мавсум ҳозирликлари доирасида илк йиғинни Тошкентда 18-30 январь кунлари ўтказкан “Бухоро” жамоаси аъзоларига 3 кун дам берилган эди.

Навбатдаги йиғин эса 3 февралдан бошлаб Тошкентда давом эттирилмоқда. Бухороликлар бу сафар 15 февралга қадар пойтахтда машғулотлар олиб боришади.

Куни кеча жамоа футболчилари Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафига охирги мавсумларни “Пахтакор” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Достон Иброҳимов келиб кўшилди. Бундан ташқари "Бухоро" йиғинига уч нафар россиялик легионер футболчилар келиб қўшилишди. Булар марказий ҳимоячи Азамат Дзоблаев, ўнг қанот ярим ҳимоячиси Николай Абрамов ва ҳимоячи Артём Кулеша. Бу футболчилар ҳозирча "Бухоро" сафида кўрикдан ўтишади. Агар уларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига мақул келса, бу футболчилар мавсумни жамоа сафида ўтказиши мумкин.

Йиғин давомида бир неча назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, бугун “Андижон”, 9 февраль куни “Бунёдкор” ва 12 февраль куни “Динамо”га қарши майдонга тушилади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика