UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  0 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  1 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  13 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  40 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  99 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари Янгиликлар

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари

"Пахтакор" ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва матбуот бўлими раҳбари Нодир Абдуқодиров FM-102.7 "Водий Садоси" радиосида эфирга чиқишни бошлаган “UCELL тўлқинларида” дастури меҳмони бўлдилар.
Ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари FM -102.7 "Водий Садоси" радиосида “UCELL тўлқинларида” дастури эфир юзини кўрмоқда. "Пахтакор" клуб ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва клубимиз матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мазкур дастурнинг спорт оламига мансуб биринчи меҳмонлари бўлдилар. Хужумчимиз суҳбат давомида ўз клуби ва олимпия терма жамоасидаги фаолияти хақида маълумотлар берди. Дастур бошловчилари Рустам Худойберганов ва Саша Демидовалар меҳмонларнинг жаҳон чемпионати-2014 тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдилар. Суҳбат жуда самимий кечди десак, муболаға бўлмайди. Радиостанция тингловчилари СМС орқали футболчимизга ўз саволлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Темур Ҳакимов томонидан энг яхши савол эгаси деб топилган инсон ташкилотчилар томонидан эсдалик совғаси соҳибига айланди.

Таъкидлаш лозим, “Водий Садоси” радиостанцияси ва «UCELL» мобил алоқа оператори "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлари ҳисобланиб, клубимиз томонидан ўтказилаётган кўплаб тадбирларда иштирок этиб келишмоқда. Бундай тадбирлардан бири "Соғлом бола йили" муносабати билан ўтказилаётган “Омадли мухлис” ижтимоий акциясидир. "Пахтакор"нинг кўплаб мухлислари бу акция иштирокчиси ва ғолибига айланиб бизнинг клубимиз ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган совғалар эгасига айландилар.

Ўз навбатида биз самимий ва қизиқарли суҳбат ташкил қилган "Водий садоси" радиоси ижодий жамоасига миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика