UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  1 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  19 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   32

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика