UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  21 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Жайхун" майдонидаги дурангдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз жуда ёмон ўйнадик. Бундай майдонда албатта, мезбон жамоанинг устунлиги бўлади. Сунъий майдондаги тўп сакраши бошқачароқ бўлади. Рақиблар катта куч билан ўйнашди, биз эса яна рақибга тўғри баҳо бера олмадик. Мана натижа. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин биз чуқурликка тушиб қолдик. Кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунингдек, ҳакамлик ҳам бу ерда алоҳида мавзу. Танаффусдан кейин ҳакам таркибни тенглаштириб қўйди. Бу вазиятда сариқ кўрсатмаса ҳам бўларди. Рақиблар эса бизнинг футболчиларни қўли билан тўхтатиб қолаверди, бунга карточка берилмади, баъзида хуштак чалинмади. Ғалати ҳакамлик. Менга нима сабабдан сариқ карточка берди, тушунмадим. Майдонга тушиб кетдим, бунинг барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ.

- Биринчи даврада 4:0 ҳисобида мағлуб қилинган, бугун эса дуранг қайд этган рақибингиз "Жайхун"га қандай баҳо бера оласиз?

- Рақибларнинг мухлислари ҳам ўйинга яхши тайёрланибди. Жамоа жуда ёш, тўп билан ўйнашни яхши кўради. Уларга прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ қаердадир бу ўхшади, қаердадир йўқ. Улар бугун ғалабага яқинроқ эдилар. Икки марта дарвоза устун ва тўсинини пойлашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Шунчаки ўз вазиятларимизни уришимиз керак. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатога йўл қўйди. Менимча бунинг барчаси майдоннинг ҳолати билан боғлиқ. Бундай ҳолатдаги майдонда тўпни олиб юриш жуда қийин.

- Бугунги ўйиндаги ҳарорат ҳақида фикрингиз.

- Ҳа, об-ҳаво каби ўйин ҳам ёнди. Футболчилар жанг қилишди. Гап йўқ. Рақибларга тан бериш керак.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика