UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  0 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

“Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик” – Ориф Толипов Янгиликлар

“Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик” – Ориф Толипов

Футбол шарҳловчиси Ориф Толипов Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, терма жамоада бир-бирига зид ҳолатлар кўп бўлди.

“Охирги учрашувимиз ҳам (Қатар билан – таҳр.) парадоксларга тўла. Ютишимиз мумкин бўлган, пенальтиларга олиб бормаслигимиз, ҳатто пенальтилар сериясини ўзида ютиш мумкин бўлган ҳолатда мусобақани тарк этдик. Мусобақанинг ўзи ҳам парадоксларга тўла. Терма жамоамиз жуда кўп жароҳатлар билан борди. Бош мураббий ҳам турнир давомида бир қатор ўзгариш қилиб, вазиятлардан чиқиб кетган вақтлар ҳам бўлди.

Агар бир йўналишда баҳолаш керак бўлса, қийналаман. Ҳам ижобий, ҳам салбий ҳолатлар бор. Натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Бу баҳонадек ҳам бўлиб қолди, аммо факт – йўқотишлар кўп бўлди. Элдор Шомуродовдан кейин ҳам Алиқулов, Алижонов, Сергеев ва ҳоказо. Етарли даражада бўлди. Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик”, – дейди у.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика