UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  20 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари давом этмоқда Янгиликлар

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари давом этмоқда

8 июлдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича ёзги курслар старт олганлиги ҳақида аввалроқ Профессионал Футбол Лигаси расмий сайти хабар берган эди.
22 июль, сешанба куни мазкур курсларнинг сўнгги босқичи бошланади ва Олий ва Биринчи Лига ўйинлари иккинчи давра учрашувлари бошланиши олдидан ҳакам ва назоратчилар ФИФА нормативлари бўйича имтиҳонлардан ўтишади.

Таъкидлаш лозим, 5 босқичан иборат бўлган мазкур курсларнинг дастлабкиси, 8-10 июль кунлари ўтказилди ва унда назоратчилар ўз малакаларини ошириш бўйича тест синовларидан ўтишди. Биринчи куни 15 нафар назоратчи ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилган бўлса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтди, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилди.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 15 июль куни старт олди. Курслар давомида уч босқичга бўлинган Олий ва Биринчи лигада фаолият олиб борувчи жами 100дан ортиқ бош ва ёрдамчи ҳакамлар «Пахтакор» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, улардан ФИФА нормативлари бўйича тестлар олинди, шунингдек, «Чиғатой» базасида «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, ҳакамларнинг машғулотларини ва имтиҳонлардан ўтиш жараёнини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика