UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  0 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  0 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов Янгиликлар

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан МТЖ ва хусусан Россиядаги фаолияти ҳақида қисқача суҳбатлашдик.

Даставвал терма жамоадаги машғулотлар жараёни ва Эктор Купернинг услуби ҳақида гап борди.

- "КХДРга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотлар қизиқарли ва ранг-баранг ўтмоқда. Барча мураббийнинг ўзининг тактик тарафлама қараши ва услуби мавжуд. Масалан "Ростов"да ҳам асосан 5 ҳимоячи билан, яъни ҳимоявий услубда ўйнаймиз. Купер ҳам асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Исталган мураббийлар қандайдир жиҳатлари билан бир-биридан ажралиб туради".


Шомуродов Купернинг ажралиб турадиган жиҳати ҳақидаги саволга бироз ўйланиб шундай деди:

- "Қувонтирган жиҳат шуки, Эктор Купер жуда тез фурсатда футболчилар билан чиқишиб кетди".


Сўнгра Шомуродовдан "Ростов"даги фаолияти, хусусан Карпиннинг қандай мутахассис эканлигини сўрадим.

- "Валерий Карпин қандай мураббий? Ажойиб мутахассис. "Ростов" айни пайтда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олгани ҳам фикримни тасдиқлайди. Карпин ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Шу боисдан ҳам футболчиларни тушунади ва биз билан жуда илиқ муносабатда. Тактик тарафлама ҳам Карпинни бемалол кучли мутахассис дея оламан".


Элдор Шомуродов асосан захирадан майдонга тушаётганини кучли рақобат туфайли юзага келаётганини ва жамоага кўникиб, мослашиб кетиш жараёнида муаммо йўқлигини таъкидлади.

- "Ростов"да рақобат кучли. Шу боисдан ҳам нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўляпман. Жамоага кўникиб, мослашиб кетдим. Бу жараёнда муаммо бўлмади. Бироқ ҳужум чизиғидаги кучли рақобат туфайли асосан захирада майдонга тушяпман. Карпин мен билан мулоқот қилиш чоғида менга ҳам албатта имконият бериши ҳақида айтган. Нолимайман, захирадан майдонга тушириб, имконият ҳам бериб турибди. Мен буёғига астойдил ўзимни кўрсатиш учун янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламан".


Биздаги маълумотларга кўра, янги мавсум аввалида Элдор Шомуродов Россия жамоаларига, хусусан Туланинг "Арсенал" клубига ўтиши мумкин бўлган. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмаган. Бу масалани Шомуродов қуйидагича изоҳлади:

- "Ижара? Ҳа, бу рост гап. Янги мавсумнинг охирги йиғини чоғида клуб билан келишган ҳолда ижарага кетмоқчи эдим. Исландиялик ҳужумчи келганидан сўнг ижарага кетишни истагандим. Лекин Карпин бунга рози бўлмади ва мени қўйиб юбормади. "Ростов"да қолишим маълум бўлгач Туланинг "Арсенал" клубидан таклиф тушганди. Лекин ҳали айтиб ўтганимдек, бош мураббий Карпин кетишимни истамади".


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика