UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  17 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун иккинчи давра бошланган бўлишига қарамай, ҳар икки жамоа ҳам очич ва чиройли футбол намойиш этди. Вазиятлар голга айланганида учтадан кўп гол кўришимиз ҳам мумкин эди. "Сўғдиёна" ўз майдонида ҳужумкор ўйин намойиш этишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биз қарши ҳужумда ўйнаш режасини туздик ва буни яхши амалга оширдик деб ўйлайман. Жиззахда ғалаба қозониш осон эмас, шу боис бугунги ютуқ жудаям ёқимли бўлди. "Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Жамоангиз юқори темпга тўлиқ тайёрмиди?

- Биз иккинчи даврага жуда жиддий ҳозирлик кўрдик ва ҳар бир машғулотда юқори темпда ишлашга ҳаракат қилдик. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати анча яхши. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бугун ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда мазмунли ҳаракат қилдик.



- Жамоангизга келган легионерлар ҳақида. Улардан бири қайтиб кетди деб эшитдик.

- Ҳеч ким кетгани йўқ. Легионерлар виза масаласини ҳал қилиш учун мамлакатимиздан чиқиб яна қайтишади. Улар биз билан қолади.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика