UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  0 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4

Афзал Азизов: "Краев учун ҳаммамиз қайғураяпмиз" Янгиликлар

Афзал Азизов: "Краев учун ҳаммамиз қайғураяпмиз"

Айни пайтда жамоамиз эртага бўлиб ўтадиган “Зарафшон”га қарши учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.
Мана ўйинга яхши ҳозирлик кўриш билан бирга футболчиларнинг ўй-ҳаёлида Дмитрий Краев ҳам турибди десак муболаға бўлмайди. Хабарингиз бор, Краевни айни дамда жиддий операция жараёни кутиб турибди. Аммо футболчини жамоадошлари ёлғизлатиб қўйишаётгани йўқ. Жамоамиз сардори Афзал Азизов билан суҳбатлашиб Краев тўғрисида фикрларини сўрадик.

 - Албатта, Дмитрий Краевни бундай ҳасаталикка учраши нафақат мен, балки бутун жамоа учун даҳшатли хабар бўлди. Дима машғулот пайтида бетоб бўлиб қолганда, бу оғир касаллик эканлиги билинди. Албатта, жамоадошинингни бундай ҳолатга тушишини кўриб, одам ич-ичидан қийналиб кетади. Шифокорлар томонидан ташҳис қўйилгандан кейин биз ҳам тушкунликка тушиб қолдик. Қолаверса, ҳозир ҳаммамиз Краев учун қайғуряпмиз. Даволанишнинг ягона йўли жароҳлик столига ётиш экан. Боз устига бундай операция Россия, Германия, Исроил каби тиббиёти ривожланган давлатларда ўтказилади ва бунинг учун катта маблағ керак бўлади. Шу боис бутун жамоа билан келишиб, ёрдам тариқасида мукофот пулимизни жамоадошимизга беришга қарор қилдик. Бундан ташқари мураббийларимиз ва бутун жамоа қўлдан келганча ёрдамини беришга тайёр.

Тошкентда ташҳис натижаларини олиш жараёнида Краевнинг ёнида бўлдим. Айни пайтда Дима жуда тушкун ҳолатда. Шундай оғир пайтда унга далда бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа, операция яхши ўтишига умид қиламиз. Оиласи ва икки нафар эгизак қизчаларининг бахтига Краев соғайиб кетишини бутун жамоа номидан тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика