UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  203 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди Янгиликлар

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди

"Лестер"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди ва сабабини тушунтириб берди.

"Футбол – ақлдан озган дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Оёқларим билан ҳаммаси жойида", – деди Варди.

Варди апрель ойи охирида "Лестер"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум "тулкилар" сафида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Варди бир нечта тўпурарлик рекордларига эга. Умумий ҳисобда у "Лестер" таркибида 499 ўйинда 149 та тўп киритган ҳамда 71 та голга ассистентлик қилган

Жейми Варди "Лестер"га 2012 йилда бешинчи дивизиондаги "Флитвуд" клубидан 1 млн фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. "Тулкилар" сафида ўйнаб, Варди ҳар бир йирик совринни, жумладан, Премьер-лига, Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионшипни (2 марта) ютишга улгурди. Шунингдек, у АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси (2016) деб топилган ва "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

Премьер-лигадаги дебютини кеч ўтказганига қарамай (27 ёшида), Варди мусобақанинг барча даврлардаги этакчи ҳужумчилари Дидье Дрогба, Криштиану Роналду, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Торрес, Николя Анелька, Ромелу Лукаку, Дуайт Йорк ва Луис Суаресдан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

   
16 май 15:05:16
АПЛ
Зу'р у'йинчи. Молодец
championat.asia
Яндекс.Метрика