ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди

Mirjalol Normatov
9 июл 2025, 23:20
ЛаЛига "Реал"нинг дастлабки тур ўйинини қолдиришга сабаб кўрмаяпти.

Олдинроқ Мадрид клуби расмий равишда ЛаЛиганинг 1-тури доирасида 19 август кунги "Осасуна"га қарши ўйинни 29 октябрга кўчириш бўйича сўров жўнатганди.

Бироқ ЛаЛига бунинг учун етарли сабаб йўқ деб ҳисоблаган. Испания Қироллиги футбол федерацияси эса қарор чиқаришни ЛаЛигага топширган.

Хаби Алонсо жамоаси финалга чиққан тақдирда 15 июль куни сўнгги расмий ўйинини ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Cadena SER