UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  0 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  4 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  12 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  9 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  39 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  1 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  8 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  34 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин климатик шароитлар остида ўтган ўйин бўлди. Шамол ўйинга таъсир ўтказди. Гол уриб олганимиздек сўнг ўйинни назорат қилдик. "Сурхон" жуда яхши шаклланган жамоа, омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. "Лочин" жамоаси бизга муддатдан аввал плей-оффга чиқишга ёрдам бериб юборди" - деди Вадим Карленович баҳс якунлангач.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа мағлубиятсиз сериясини қачонгача давом эттира олади деб ўйлайсиз?

- Бизга кўз тегинишини хоҳлаяпсизми? Кучимиз қанчага етишини келажакда билиб оламиз. Кейинги учрашувни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозир омад биз томонда ва умид қиламанки, омад бизга кулиб боқишда давом этади.

- Анваржон Ҳожимирзаев захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- У бошидан жароҳат олди ва захирага олинишини сўради. Биз таваккал қилмай уни алмаштирдик. Балки боши чайқалгандир.

- ЎзПФЛ "Нефтчи"га қарши ўйинни кўчирди. Ушбу қарор жамоангизга қандай таъсир қилди? "Нефтчи" ўтган турда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган эди, сизнинг жамоангиз эса ҳозир жуда яхши формада. Ўйин кўчирилгани сизни хафа қилмадими?

- Самарқандга юқори даражадаги меҳмонлар кела олмаслиги маълум бўлганидан сўнг биз ЎзПФЛга учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик, аммо "Нефтчи" рози бўлмади.

- Жорий мавсумда барча жамоалар тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Ушбу тақвим жамоангизга қандай таъсир қилмоқда?

- Тақвим барча жамоалар учун бир хил, фақатгина "Динамо" учун эмас. Мени ҳайрон қолдираётган ягона жиҳат, бу мезбонлик масаласи. Мисол учун, биз "Шўртан"га қарши кейинги учрашувни Ғузорда ўтказамиз, аммо бундан аввалги учрашувларни "Шўртан" нейтрал майдонда, яъни Қаршида қабул қилган эди. Энди "Хоразм"га ҳам бориш керак бўлади. Менинг билишимча, "Бунёдкор" мавсум бошидан буён Тошкентдан чиқмади. Икки жамоа ўзаро келишган ҳолда Тошкентда ўйнамоқда. Очиғи, биз ҳам бажонидил Самарқандда кимдирни қабул қилган бўлар эдик.

- "Андижон" бугун сенсацион тарзда "Лочин"га мағлуб бўлди. Бу натижаси эса "Динамо"ни автоматик тарзда кейинги босқичга олиб чиқди. "Динамо" гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Андижонда ўтказади. Бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Биз камроқ ўйин имкониятига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўйлайманки, бундай қароримиз учун бизни жазолашмайди.

- "Андижон"га қарши ўйин принципиал эмасми?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин биз учун принципиал. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз. Шу сабабли захира футболчиларига имконият бериш тўғри қарор бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
30 апр 12:41:02
Ulugbek Saatov
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0)
+1   
30 апр 13:37:10
Elyor1991
Ulugbek Saatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0)
Булар ўйинда ким ютганини ҳам билмайди))
   
30 апр 07:56:55
Vidich
Olg'a Dinamo! Abramov jamoasiga omad. Nasib qilsa bu yil sovrinli o'rinlardan bittasini oladi
championat.asia
Яндекс.Метрика