UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  4 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  4 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  13 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  2 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

U-19 Осиё чемпионати. Бугун финал Янгиликлар

U-19 Осиё чемпионати. Бугун финал

Индонезияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ғолиб номи аниқ бўлади.

Тошкент вақти билан 17:30да бошланадиган финалда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони U-19 терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Маълумки, Жанубий Корея ярим финалда Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Саудия Арабистони эса Япониядан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди.

Чунг Жунг Ёнг (Ж.Корея U-19 бош мураббийи): - "Мен катта босим остида эмасман, аммо чемпион бўлиш ва иккинчи ўринни олиш нима эканини жуда яхши биламан. Футболчиларимиз финал қанчалик масъулиятли ўйин эканини яхши ҳис қилиб туришибди. Шу боис мен уларга қайта-қайта бир гапни такрорлаётганим йўқ. Биз турнир давомида жуда қийин баҳсларни ўтказдик. Финал ҳам бундан мустасно бўлмайди. Энг муҳими, тактикага катта эътибор қаратишимиз керак". 

Холид Абдуллоҳ Оттави (С.Арабистони U-19 бош мураббийи): - "Биз мусобақа давомида ўтказилган бешта ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан тугатдик. Шундай экан, финални ҳам ижобий якунлаб қўйишни хоҳлаймиз. Умуман олганда, мен икки йилдан бери шу жамоани бошқараётган бўлсам, ҳали бирон марта ютқазганимиз йўқ. Икки йил ичида 15та ўйин ўтказиб, 39та гол урдик. 2016 йил бу жамоа ёшлар ўртасидаги Кўрфаз Кубогида зафар қучганди. Мана энди U-19 Осиё чемпионатида ҳам биринчи бўлишни хоҳлаймиз". 

Эслатиб ўтамиз, кейинги Польшада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа қатнашади. Булар - Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея ва Япония.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика