UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  15 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида Янгиликлар

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида

Ўзбек клублари ОЧЛ 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олишди.

Олмалиқда АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 2:1 ҳисобида енгди ва кейинги босқичга йўл олди.

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар"нинг чиройли ғалабасидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қорбобода нима гап? :)


Бўлар экан-ку чиройли дизайндаги, сифатли либосда ўйнаса.


Одатда, Яхшибоевни йиқитишарди. Бу сафар эса Жасур рақибни "ўрди"))


"Пахтакор" стадионидан "булоқ" чиқди) Жиддий айтганда эса майдонни суғорувчи махсус ускуналардан бири охиригача ўчмаган бўлиб чиқди. Шу сабаб ўйин бир муддат тўхтаб қолди.


Техний носозлик бартараф этилганидан сўнг стадион ходимлари ўша жойга тўпланиб қолган сувни "ёйиб чиқишди".


Булар эътироз билдиришда кўпроқ жамоавийроқ экан))


Биринчи бўлимга 24 дақиқа қўшиб берилганини олдин кўрганмисиз? Шахсан мен кўрмаганман. Вазият шуни тақозо қилди.


Шота Арвеладзе ўйчан...


Бугун майдонда нима бўлса бўлди, мана махсус трактор ҳам юрибди))


"Эйр Форс"нинг шу футболчиси (Иброҳим Байеш) бутун ўйин давомида гоҳ Черан билан, гоҳ Ҳамробеков билан, гоҳ Садриддин Абдуллаев билан кескинликка борди.


Бу суратни изоҳсиз қолдирдим.


Фарруҳ Сайфиевни ўзбекча Фил Жонс деса ҳам бўлади) Доим ноодатий кадрга тушиб қолади.


Стадион ларзага келишидан бир неча дақиқа олдин...


Стадионга келган мухлислар кимдир сиздан "Ўйинга бориб нимага эришдинг" деб сўраб қолса, иккиланмай "Машариповнинг голини жонли кўрдим" деяверинг.



Одатда, Юрген Клоппнинг шогирдларини мана шундай бағрига босишига кўникканмиз. Клопп ва Салаҳ ўрнида Шота ва Жалол.


Бояги Жалолни голини жонли кўрдим деган мухлислар кетидан Бикмаевнинг устунни "ўпиб" кирган зарбасини ҳам деб қўшиб қўйинг.


Happy End!


ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов, instagram.com/tolibjon_90

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика