UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Сурхон” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Учрашув биз учун жуда қийин кечди. Кўплаб ҳужумлар уюштирган бўлсакда, реализация борасида муаммоларга дуч келдик. Бу ҳолатни изоҳлашдан ожизман. Ўйинни яхши бошлаймиз, кейин эса индивидуал маҳоратни ишга солиш, шошқалоқлик билан ўйин намойиш этамиз. Ҳужумда омадимиз келмаяпти. Биринчи даврада ҳаммаси ўз жойида эди. Иккинчи даврада эса негадир ҳужумдаги ишларимиз юришмаяпти. 

Жамоадаги ички муҳит қандай ва “Навбаҳор”га айни пайтда нима етишмаяпти?

- Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим. Машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларида барчаси кўнгилдагидек кечмоқда, аммо расмий учрашувларда ўйинимиз унчалик ўхшамаяпти. Лекин йигитларга бу борада эътироз йўқ. Чунки улар ҳаракат қилишяпти. Шунингдек, кўрпани ўзига тортаётган ўйинчилар ҳам бор. Футбол жамоавий ўйин, ҳар ким ўз индивидуал маҳоратини ишга солади, дегани эмас. Бугунги ўйиннинг ҳам илк дақиқаларида 2 та голли вазият юзага келди. Аммо бундан фойдалана олмадик.

Албатта, бахтли яшаётган, шунингдек, жанжалли, ажрашаётган оилалар бор. Жамоа ғалаба қозона олмаса, муҳит яхши бўлиши даргумон. Клуб раҳбарлари, жамоа мураббийлар штаби, шунингдек, футболчилар ҳам бундай вазиятда босим остида қолишади. Энди ҳаммасини таҳлил қилиб, олдинга қараб, ҳаракатланиш лозим.

Достонбек Абдулҳаевнинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Менимча, у аъло даражада ўйнади. Ҳозир футболчиларнинг ўйинларига баҳо бериш эмас, бугунги беллашувдаги хато ва камчиликларни таҳлил қилишимиз лозим. Айрим пайтларда хатоларга йўл қўйиляпти ҳамда буни  тўғрилаш керак. Жамоадошининг хатосини ёпган футболчининг эса интеллектуал маҳорати юқори бўлади. Абдулҳаев доимо яхши ўйин намойиш этади. Биз ҳар бир учрашувда янги футболчини майдонга туширишга интиляпмиз. Олдинига Мўйдинов, бугун эса Исломов. Шу тариқа, секин-асталик билан таркибни янгилаб боряпмиз. 

Бугунги баҳсда футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ камроқдек кўринди. Бундан ташқари, айни пайтда жамоанинг Суперлигада совринли ўринлар учун курашда имкониятлари пасайиб кетди, шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам омадсизликка учради. Балки ушбу омиллар ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказаётгандир? Кейин келаси йилги мавсумга тайёргарлик борасида ўйлаш вақти келмадими? Чунки интервюларингиздан бирида 2-3-йил ичида чемпионлик учун курашадиган жамоа тузамиз, дегандингиз... 

- Йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кам бўлди, деган гапингизга қўшилмайман. Шогирдларим ҳаракат қилишди, фақат омад келмади. Нега бундай бўлаётганлигини эса тушунтира олмайман. Бундай ҳолатлар ҳар бир жамоада бўлиб туради. Биринчи даврада Ўринбоев жуда яхши ўйнаётганди. Ҳозир эса ўйини чиқмаяпти. Таркибда икки-уч нафар етакчиларнинг борлиги  кўнгилни хотиржам қилади. Бироқ айни пайтда “Навбаҳор”да бундай футболчини кўрмаяпман. 

Албатта, рақиблар ҳам жамоамизнинг ўйинларини таҳлил қилиб, кучли тарафларини ўрганишади. Таркибимизда 24 нафар футболчи бор. Улардан 14 нафари жорий мавсумнинг сўнгги қишки ўқув-машғулот давомида жамоа таркибига қўшилган. Уларнинг кўпчилиги ёш маҳаллий футболчилар.Уларни секин-аста асосий таркибга тайёрлаб борамиз.

“Машъал” жамоасини йирик – 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан кейин жамоа машғулотлар жараёни ва ўйинида ҳам ўсиш юз берди. Аммо Ўзбекистон кубоги мусобақасини аламли тарзда тарк этдик. Энди буёғига ҳаммасини унутиб, фақат олдинга қараб интилиш, кимдир ташаббусни ўз қўлига олиши керак. Шундай етакчи футболчи етишмаяпти, ҳозирча жамоада. Ўтган мавсумда эса Ҳамробеков, Искандеров сингари шундай салоҳиятга эга футболчилар бор эди. Улар билан бирга Болтабоев ҳам анча яхши ўйин намойиш этарди. Мазкур ўйинчилар жамоа учун қийин вазиятларда барча масъулиятни ўз зиммаларига олишарди. Ҳозир эса бундай футболчини “Навбаҳор”да кўрмаяпман.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

+4   
13 сен 09:50:52
Sardorbek..
Jamoanga murabbiy yetishmayapti
+3   
13 сен 09:27:12
Zohidjon Usarov
Ички мухит дабдала уз жамоадоши Уринбоевга тупни оширмай узи дарвозага кийшик тепгани учун этироз билдирганида унга караб 3марта иди наху& деб жавоб берди.
+2   
13 сен 11:11:31
Poison
nima yetishmayaptimas Lushan kuplik qilyapti bu natijani Musa aka ham qilaverardi
+2   
13 сен 10:01:02
MuhlisUz
" Ҳужумда омадимиз келмаяпти. Биринчи даврада ҳаммаси ўз жойида эди. Иккинчи даврада эса негадир ҳужумдаги ишларимиз юришмаяпти. Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим. "

Алишер Одилов етишмаяпти ва энг асосийси сенинг тажрибанг етишмаяпти!!!
+2   
13 сен 09:40:30
Redminote13
Одиловни олиб қолиш чораларини кўриш керак эди.
+2   
13 сен 09:13:47
Жамшид Jamshid
Уткан интервью да бир хил уйинчиларни айблаб Ман муррабий эканман уша уйинчилар уйнамиди деганди. Битта дарвозабон йук эди. Колган хаммаси бор. Эркак бул айбини тан ол бу гал бошкача гапирвоти эркак бул айбини тан ол Бразилиялик легионерлари Бир тийинга киммат ушаларни айби билан уйнолмаяпсан
+1   
13 сен 14:33:38
تعمورخن ومار خجا
Jamoa boshsiz chavandozga oʻxshidi jamoani boshqarishga bosh kerak masxarabozmas
+1   
13 сен 14:24:10
Ardito
Moliyalashtirish masalasi so’roq ostida. Zotan oxirgi voqealardan ham buni bemalol bilish mumkin. Mavsum tugagandan keyin yangilar paydo bo’ladi. Rahbariyatda ayniqsa
+1   
13 сен 12:49:36
Vatandoshingiz
Гап Муминжоновда эмас!
+1   
13 сен 12:46:42
Vatandoshingiz
Лушан Навбахорда эски туллаклар бор алмаштиринг хаммаси ажойиб булади!Айтганни килинг!!!Мураббийлар назарда тутилябди ха айтганча дарвазобон мураббийин кетига тепинг!Эплай олмасангиз узингиз кетинг!!!Хупми
+1   
13 сен 10:39:43
Ishqiboz Muhlis
Мен етишмаяпман мен мен деб қайсидир мураббий кутиб турибди.
+1   
13 сен 09:44:36
ArsaBarsa
Lekin hozirgi tarkib ham yomon emas. Odilov deyilgani bilan Odilovsiz ham 1-davrada yaxshi o'ynashgan edi. Jamoani o'zida nimadir borda. Yoki har yildagidek 1-davrada o'ynab 2-davrada yo'qolib qolish jamoaga xos ishmi. Tushunish qiyinn.
+1   
13 сен 09:41:03
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Илхом Муминжонов яхши олиб бораётган вактида, ашаддий эксперт мухлислар Илхомни устидан магзава агдариб кетишига сабабчи булишган эди...
Намангандаги уйинларда ракиб жамоаси кучлирок уйнаса юки ютаётган булса, мухлислар сукинишдан бошкага ярамайди, хали хакамни сукади хали ракиб футболчиларини...
+1   
13 сен 09:19:42
@# #@
Jamoaga yetishmayapti emas ortiqchalik bulyapti ya'ni San ortiqchalik qilyapman uzi sani kelishing xato edi tugri zur ximoyachi bugansan lekin murabbiylik soxasida 0 san
   
13 сен 14:37:55
تعمورخن ومار خجا
Alisherbek0778 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zor.mutaxassis emasda Lushan.
Bu oʻzi umumam mutaxassiz emas...
Zoʻr mutaxassisga kelsak unaqsi butun osiyoda yoʻq
championat.asia
Яндекс.Метрика