Галисияликлар 34 ёшли испан билан шартномани 2025 йилга қадар узайтиришди.
Аспас ўтган мавсум 37та ўйинда 18та гол урган ҳолда "Сельта"нинг Ла Лигадаги энг яхши тўпурарига айланди.
У клуб сафида умумий 418та ўйинда майдонга тушиб, 184та гол ("Сельта" тарихидаги энг яхши натижа) ва 63та ассист қайд этган.