UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  11 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  3 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди Янгиликлар

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди

Шунингдек, яна бир неча футболчига молиявий жазо қўлланилган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси "Ал Насср" дарвозабони Наваф Ал Ақидини Осиё кубоги арафасида терма жамоадан четлатилишидан аввалги воқеалар туфайли беш ойга дисквалификация қилди ва 300 минг Саудия реали миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ал Ақиди терма жамоа сафида асосий таркибда ўйнаши лозимлигини маълум қилган ва Манчини томонидан терма жамоа сафидан четлатилганди. Шунингдек, унинг WhatsApp иловаси орқали жамоа маъмурларини ҳақорат қилгани исботланди.

Шунингдек, Салмон Фараж терма жамоанинг 2023 йилнинг октябрида Португалиядаги йиғинида қатнашишни хоҳламагани учун 100 минг риал (27 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Султон Ғаннам Манчинидан Осиё кубогидан олдинги йиғинда иштирок этмасликка рухсат сўрагани учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Муҳаммад Маран, Холид Ғаннам ва Али Ҳазози Осиё кубоги учун якуний руйхатдан жой олмагач, терма жамоа йиғинини тарк этганликлари учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жарима ва 1 ой дисквалификация қилинди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика