UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози 47 ёшга тўлди.

Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 марта майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Шунингдек, Бердиев 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида "Насаф" бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. "Насаф"ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди.



"Насаф" ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика