UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун иккинчи давра бошланган бўлишига қарамай, ҳар икки жамоа ҳам очич ва чиройли футбол намойиш этди. Вазиятлар голга айланганида учтадан кўп гол кўришимиз ҳам мумкин эди. "Сўғдиёна" ўз майдонида ҳужумкор ўйин намойиш этишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биз қарши ҳужумда ўйнаш режасини туздик ва буни яхши амалга оширдик деб ўйлайман. Жиззахда ғалаба қозониш осон эмас, шу боис бугунги ютуқ жудаям ёқимли бўлди. "Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Жамоангиз юқори темпга тўлиқ тайёрмиди?

- Биз иккинчи даврага жуда жиддий ҳозирлик кўрдик ва ҳар бир машғулотда юқори темпда ишлашга ҳаракат қилдик. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати анча яхши. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бугун ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда мазмунли ҳаракат қилдик.



- Жамоангизга келган легионерлар ҳақида. Улардан бири қайтиб кетди деб эшитдик.

- Ҳеч ким кетгани йўқ. Легионерлар виза масаласини ҳал қилиш учун мамлакатимиздан чиқиб яна қайтишади. Улар биз билан қолади.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

+6   
02 авг 23:13:40
Artur1801
Насаф чемпион
+3   
02 авг 23:43:20
Тўлқин Хайит
Ўртадаги фарқни янада ошириб олиш керак шунда кўнгил анча тўқ бўлади.
+3   
02 авг 23:25:11
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Омад Рузикул! Омад Насаф! Аллох кулласин доимо!
+2   
02 авг 23:26:57
Sodiq Nazarov
Насаф ўз услубида юқори поғонада турибди
+1   
03 авг 02:03:33
Artur1801
Насаф тезроқ чемпионликни ҳал қилиб олиши керак. Элит лига ўйинлари бошлангандан кейин бемалол бўлиши учун
+1   
03 авг 02:03:33
Artur1801
Насаф тезроқ чемпионликни ҳал қилиб олиши керак. Элит лига ўйинлари бошлангандан кейин бемалол бўлиши учун
+1   
03 авг 01:40:54
Google User
Ro'ziqul Berdiev - kuchli murabbiy. Dorievni, Anvar Hokimirzaevni olmoqchi bo'lganida, hayron bolgandim. Bugun haqiqiy Dorievni ko'rdim. Hebay bilan Marushich ni ketganiga achingandim, Berdiev ularni ketkazib to'g'ri qilgan ekan. Norchaev baribir ulardan yaxshi ekan
+1   
02 авг 23:58:19
Football Onlooker
Бу ёғига фақат ғалаба учун уйнаглар,дурангни хам мағлубият деб қабул қилишларинг керак,шунда бу йил хам қийналмай чемпион буласизлар,газини босинглар,уйинларнг куз тегмасин чотки чиқябди,фақат хисобда олдинга чиқиб олгандан кейин сал бушашиб қолябсизлар,шу муамо устида ишланглар,омадларингни берсин!
championat.asia
Яндекс.Метрика