UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз”

Суперлига баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Жамоамиз 1-турда Самарқандда «Динамо» жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ ушбу ўйин ҳақида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум арафасида турибмиз, жамоамиз мавсумга қандай тайёргарлик билан келмоқда?

- Ўзимиз ҳам мавсум бошланишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Янги мавсумга тайёргарликни имкон даражасида яхши олиб бордик, деб ўйлайман. Бир неча кун олдин олимпия терма жамоасига таклиф қилинган футболчиларимиз ҳам сафимизни тўлдиришди. Жамоа билан бутун эътиборимизни 9  март куни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Қанчалик бу Мавсумга  қанчалик  тайёр эканлигимизни  шу учрашувда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- «Динамо» жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида икки оғиз фикрингиз.

 - Юқорида айтиб ўтганимдек ҳозир бор эътиборимизни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Жамоа таркибидаги ўйинчилар орасида ёш ва тажрибали ўйинчилар бор. Бу янги жамоа. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика