UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Про-лигага 23 март куни қуръа ташланади Янгиликлар

Про-лигага 23 март куни қуръа ташланади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Профессионал футбол лигаси айни пайтда А ва B Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди. Айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди. Натижада мусобақа финалига йўл олган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” жамоалари А Про-лига 2019да иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, 22 март куни ПФЛ кубогида финал учрашуви ўтказилади. 23 март санасига эса А ва B Про-лигалари учун қуръа ташлаш маросими режалаштирилган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика