UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  0 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  86 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап? Янгиликлар

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. Тўпурарлар пойгасида нима гап?

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида юзага келган тўпурарлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этгандик.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳига ҳам назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда ҳам ўзига яраша жиддий кураш кечаётганини кўриш мумкин. Хусусан давралар оралиғида “Динамо”дан “Шердор”га кўчиб ўтган Марадона Сафаров 19та гол уриб, шахсий кўрсаткичлар бўйича пешқадамлардан бирига айланиб олди.

Шунингдек у билан бир хил натижа кўрсатиб келаётган Орипхўжа Абдухолиқов билан Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам мавсум тўпурари бўлиш учун иштахаси ёмон эмас.
Жумладан, “Зомин” ҳужумчиси бўлган Аббосов ҳудди Марадона сингари деярли ҳар бир учрашувда майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ.

Уларнинг энг яқин таъкибчиси шубҳасиз “Лабса” ҳужумчиси Баҳром Нарзуллаевдир. Бухоролик 25 ёшли футболчи ҳисобида ҳозирча 16та гол мавжуд. Мухлислар яхши билишса керак, Нарзуллаев мавсумни аввалига “Ғиждувон” таркибида бошлаганди ва у ерда ўз активига 6та тўп ёздириб қўйишга эришди. “Лабса” сафида эса Баҳром яна 10та гол уриб, тўпурарлар пойгасига қўшилди.

Кўрамиз, бу борада кимнинг кўпроқ омади чопар экан.

Булардан ташқари “Нурафшон”нинг яна бир тўпурар ҳужумчиси Фарруҳ Шотурсуновнинг ҳам мавсум тўпурари бўлишга имконияти мавжуд. Ўз вақтида Олий лиганинг бир нечта жамоаларида ўйнаб, маҳоратини оширган Шотурсунов бу йил мавсум тўпурари бўлиши учун астойдил харакат қилаётгани кўриниб турибди.

Кўриб турганингиздек, “Б” гуруҳида тўпурарлар пойгаси айни авжига чиқди.

Сизнингча бу борада ғолиблик қайси футболчига насиб этади?


Футболчи

Жамоаси

Голлар

Пен.

Марадона Сафаров

“Шердор”

19

(1)

Орифхўжа Абдухолиқов

“Нурафшон”

19

(2)

Шохжаҳон Аббосов

“Зомин”

19

(2)

Баҳром Нарзуллаев

“Лабса”

16


Фарруҳ Шотурсунов

“Нурафшон”

15

(2)

Абдулла Набиев

“Шердор”

12


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика