UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим" Янгиликлар

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби футболчиси Остон Ўрунов жароҳати қайталанишига нима сабаб бўлгани, "Бешиктош" томонидан қизиқиш ва Эрон Про лигаси жорий мавсуми якунлари хусусида фикрларини билдирди.

"Тикланишим унчалик яхши кечмади. Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим. Жамоа билан икки кун машғулот қилдим, аммо учинчи куни ўйинда жароҳатландим. Жисмоний тайёргарлигим яхши бўлмагани ўтган мавсумда асосий муаммомга айланди. Такрор-такрор жароҳатланишимнинг сабаби ҳам шу эди, мавсум бошланишидан олдин тўлиқ жисмоний шаклга кира олмадим.

"Персеполис"нинг мухлисиман ва бу жамоада қолиш имконияти мени жуда хурсанд қилди. Умид қиламанки, келгуси мавсумда бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатаман. Жамоамиз ҳам яхшироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилади деб умид қиламан.

Журналистлардан "Бешиктош" менга қизиқаётгани ҳақида эшитдим. "Персеполис"дан кетишим ва Туркия Суперлигасида, айниқса, "Бешиктош" каби жамоада бўлишим ҳақидаги гапларни жиддий қабул қилмайман. Бутун эътиборим "Персеполис" билан эришиладиган ютуқларга қаратилган ва ҳозирги пайтда бошқа бирор жамоа ҳақида ўйлашни умуман истамайман. Мақсадим – "Персеполис" билан 2 йиллик шартномам мобайнида муваффақиятга эришиш ва мухлисларни хурсанд қилиш.

Биз, шубҳасиз, ўз заиф томонларимизни чуқур таҳлил қилдик ва янги мавсумгача уларни бартараф этиб, яна ғалабаларга эришамиз ҳамда чемпионликни қўлга киритамиз. Кўпчилик муваффақиятсизликка учрашимизда жамоа бош директорини айблади, аммо ишончим комилки, у (Ризо Дарвиш – таҳр.) мен ҳамкорлик қилган энг яхши бош директорлардан биридир. У ҳам бошқалар сингари жамоамизнинг ҳозирги аҳволидан ташвишда ва уни танқид қилиш мутлақо бефойда, аксинча, бу жамоага зарар келтириши аниқ", – деди Ўрунов.

24 ёшли вингер якунланган масум "Персеполис" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика