UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  3 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  8 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  14 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото) Янгиликлар

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото)

Қитъа чемпионатига борадиган таркибимиз маълум бўлди. Хайрулла Холиқов бу ҳақда кичик мақола ёзиб ўтди. Энди мен бора олмаётганлар ичидан, кимлар терма жамоага ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтаман.

Омон посбони кутилмаганда жароҳат олиб Осиё Кубогисиз қолиши табиийки бизни қувонтирди. Энди мусобақа давомида ҳудди шундай вазият Ўзбекистон билан такрорланмаслиги керак бўлади. Қатардаги турнирда Австралия билан ўйиндан олдин Нестеров жароҳат туфайли майдонга туша олмади. БААда энди бундай бўлмасин деб турамиз, чунки захирамиздаги икки нафар посбонда халқаро тажриба камлиги панд бериб қолиши мумкин. Нестеров эса ҳар қандай вазиятда ҳам бизнинг энди ишонган қўрғонимиз.
Виталий Денисов қаригани рост, ўйинлари ҳам аввалгидек эмас. Лекин бу ерда бошқа нарса бор. Футбол фақат майдонда ўйналмайди. Машғулотларда футболчиларни кайфиятини кўтариб турадиган Гейнрих энди йўқ. Виталик айнан шу ишни Купер учун бажариб бериши мумкин бўлган футболчилардан бири эди. Терма жамоа билан 15 йиллик стажга эга бўлган киши сифатида айта оламан, бу борада Денисов ёрдам бериши мумкин эди. Аслини олганда терма жамоамизда Ширшовдан кейин чап қанотда кейин ишончли ўйинчи чиқмади.

Гарчанд, Шерзод Аъзамов Австралиядаги машғулотларни ўтказиб юборган бўлсада, Туркияга тайёр эди. "Пахтакор"да ҳам мавсумни бир текисда ўтказа олди. Ҳудди шундай тарифни Рустам Ашурматовга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Рустам балки ёш кўринаётгандир, лекин у ҳужумни ҳимоядан бошлашга усталигини мавсум давомида кўрдик.

Сардор Мирзаев нега Купер томонидан унутилди билмадим-у, лекин "Локомотив" футболчиси жамоани чемпион бўлишида жуда катта меҳнат қилди. У ҳужум бошлашни билади, олисдан кучли зарбалар бера олади, жамоадошини яхши кўра олади. Лекин у энди ТВ қаршисида ўйинларни кўради. Афсуски Азиз Ғаниев жароҳат олган, мен ундан Қатардаги Аҳмедовни кутаётгандим.

Осиё Кубогига бора олмаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди, албатта бу менинг қарашим.

Дарвозабон: Элдор Суюнов
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Шуҳрат Муҳамадиев
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов, Сардор Мирзаев, Сардор Собирхўжаев, Азиз Ғаниев (жароҳат сабаб)
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев.



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика