UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  10 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи Янгиликлар

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи

Хабарингиз бор, 23 февраль куни ўзбек футболи тарихида бешинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилди.

"Пахтакор" марказий стадионида кечган баҳсда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи бор Суперкубок соҳибига айланди.

Шу куни "Локомотив" сафида ғалабани нишонлаган Олег Зотеев учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ бўлди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил "Бунёдкор" таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб "Локомотив" таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган.

Мана энди бу йил "Локомотив" билан иккинчи бор, ўз фаолиятида эса учинчи марта Суперкубок соҳиби бўлди. Ушбу рекорд билан Зотеевни табриклаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика