UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  8 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчилар яхши майдонда яхши ўйин кўрсатишади” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчилар яхши майдонда яхши ўйин кўрсатишади”

Суперлига 31-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва клубимиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Ҳар бир мураббий ўз майдонидаги охирги ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бугун ҳам шундай мақсадда майдонга тушгандик. Шогирдларимга ҳам буни тушунтиргандим. Аммо ниятимизга етолмадик. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсупов миллий терма жамоамиз билан Австралиядан учиб келишди. Узоқ парвоз, барибир чарчоқ аломатлари ҳам ўз таъсирини ўтказди. Йигитлардан аниқ паслар билан ўйнашни талаб қилдим. Афсуски майдонимиз ҳолати ҳам чиройли ўйин кўрсатишга панд берди. Олмалиқда кўрдиларинг , яхши майдонда футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Кейинги ўйинимиз Фарғонада, бу ўйинга астойдил тайёрланиб, сўнгги турда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Жавоҳир Сидиқов: - Бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эдик. Биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажармаганимиз ҳам панд берди. Охирги ўйинда меҳмонда тўп сурсак ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимизга бизни ажойиб тарзда қўллаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика